Ру Ўз O`z En

Маъмурий таъсир чоралари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси органлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 6566676869-моддаларида (қишлоқ хўжалиги ерлари билан боғлиқ қисми), 74-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида7576-моддаларида (сунъий сув иншоотлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишга оид қисми), 87-моддасида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникасига оид қисми), 89 ва 891-моддаларида (қишлоқ ва сув хўжалигига оид қисми), 92-моддасида (наслчиликка оид қисми), 10411042-моддаларида107-моддасида (қишлоқ хўжалигига оид қисми), 112-моддасида, 125-моддасининг бешинчиолтинчи ва еттинчи қисмларида135139, 140, 141-моддаларида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникасига оид қисми), 1761-моддасида (қишлоқ ва сув хўжалигига оид қисми), 200212, 213, 21422714-моддаларида (қишлоқ ва сув хўжалигига оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазоларни қўллашга Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Инспекция ҳудудий бошқармаларининг ҳамда Инспекция туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари ҳақлидир. (2457-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech