Ру Ўз O`z En

2020 йил куз ва 2021 баҳор ойларида экиш учун 5,8 млн дона кўчат тайёрланган

2 Март 2021 1848

"Ўзагроинспекция" марказий аппаратининг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими томонидан 2020 йил куз ва 2021 баҳор ойларида экиш учун тайёрланган мевали дарахт ва ток кўчатлари таҳлил қилинди.

Таҳлилларга кўра, Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти ва унинг ҳудудий тажриба станцияларида 2020 йил куз ва 2021 баҳор ойларида экиш учун жами 5,8 млн дона маҳаллий шароитда тайёрланган мевали дарахт ва ток кўчатлари мавжуд бўлиб, шундан, 3,2 млн дона мевали дарахт ва 2,5 млн дона ток кўчатлари ташкил этади.

Ушбу тайёрланган кўчатларни сотиш бўйича жами 140 млрд сўмлик шартномалар амалга оширилган. Шундан, 79,5 млрд сўмлик мевали дарахт ва 60,4 млрд сўмлик ток кўчатларини сотиш мақсадида фермер хўжаликлари ва корхоналар билан шартномалар тузилган.

Бугунги кунда, илмий тадқиқот институтнинг ҳудудий тажриба станциялари томонидан, 179 минг дона ёки 1,3 млрд сўмлик мевали дарахт кўчатлари ва 262 минг дона ёки 518 млн сўмлик ток кўчатлари сотилган.

Шунингдек, бугунги кунда илмий тадқиқот институтнинг ҳудудий тажриба станцияларида 3,0 млн дона мевали дарахт ва 2,2 млн дона ток кўчатлари мавжудлиги аниқланди.

Text to speech