Ру Ўз O`z En

2021 йил ҳосили учун қанча миқдорда уруғлик пахта хом ашёси жамғарилди?

2 Декабрь 2020 3008

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сонли қарори билан Инспекцияга берилган ваколатлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўзагроинспекция” томонидан жорий йил 18 сентябрдаги “2020 йил мавсумида уруғчилик фермер хўжаликларидан сифатли уруғлик пахта тайёрлаш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш қўшма баёни” га кўра, 2021 йил ҳосили учун навлар кесимида уруғлик пахта хом ашёси жамғарилиши Инспекция томонидан мунтазам назорат қилиб борилди.

Қўшма баённинг тегишли бандлари бажарилиши таҳлил қилинганида 2021 йил ҳосили учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият юритиб келаётган пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда кооперациялар томонидан 33 та районлаштирилган, 23 та истиқболли, 52 та янги ғўза навларидан 180,3 минг тонна уруғлик пахта хом ашёси жамғарилишига эришилди.

Жамғарилган уруғлик пахта хом ашёсининг 145,2 минг тоннаси асосий, 35,1 минг тоннаси захира фондини ташкил қилади.

Республиканинг асосий майдонларини эгаллаган Султон ғўза нави келгуси йилда Бухоро ва Қашқадарё вилоятидан ташқари барча вилоятларда катта майдонларга экилиши кутилаётгани боис мазкур навдан 34,5 минг тонна уруғлик пахта хом ашёси жамғарилди. Шунингдек, Бухоро-102 нави Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида экилиши кутилаётганлиги боис 21,2 минг тонна уруғлик пахта жамғарилди.

Ушбу жамғарилган уруғлик пахта хом ашёсини сифатли сақлаш, қайта ишлаш ҳамда нав ва авлодлар кесимида келгуси йил ҳосили учун уруғлик чигит етказиб берилиши “Ўзагроинспекция” томонидан мунтазам назоратга олинган.

 

Уруғлик пахта хом ашёси чигити етиштиришни назорат қилиш бўлими

 

Text to speech