Ру Ўз O`z En

Биргина Ромитаннинг ўзида 2 минг 206 та қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари капитал таъмирланади

26 Январь 2021 280

Маълумки келгуси йил ҳосилини яратишда техника воситаларининг улуши катта. Айниқса, техник жиҳатдан соз бўлган қишлоқ хўжалиги техника воситаларини таъмирлаш, баҳорги экиш мавсумига тайёрлаб қўйиш энг асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Шу мақсадда, “Ўзагроинспекция”нинг Бухоро вилояти Ромитан туман бўлими ҳамда тумандаги масъул мутасадди ташкилотлар ёрдамида техникаларни таъмирлаш учун туманнинг Қўрғон Химия шохобчаси ва “ROMITAN AGROSERVIS MTP” ва “ВСТ AGROKOMPLEKS CLUSTER” МЧЖ лардаги саройларида 2021 йил баҳорги дала ишларида қатнашадиган барча техникалар таъмирлаш учун масканларга киритилди.

Туман бўлими инспекторлари томонидан ҳар бир техниканинг носоз эҳтиёт қисмлари, камчиликлари фермер хўжалик раҳбарлари ва механизаторларига кўрсатиб берилиб, нуқсон далолатномалари расмийлаштирилди.

-Ҳозирги кунда тумандаги мавжуд 23 та ғалла ўриш комбайни, 284 та чопиқ трактори, 32 та чигит экиш, 11 та дон экиш сеялкалари, 284 та култиватор, 8 та ер текислагич, 17 та пуркагич, 54 та чизел, 66 та омоч, 23 та минерал ўғит сепиш машиналари ва 1 404 та тишли бараналар, жами 2 206 та қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари капитал таъмирланмоқда -дейди Инспекциянинг Бухоро вилояти бошқармаси, Ромитан туман бўлими инспектори Ёрқин Отаев.

Мақсад келгуси йил ҳосили учун замин яратиш ва миришкор деҳқонларимизнинг қаноти бўлмиш техникаларнинг мавсумга шай ҳолатда бўлишини таъминлашдан иборат.

"Ўзагроинспекция" Бухоро вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech