Ру Ўз O`z En

Чорвачиликда наслчилик соҳасида олиб борилган назорат тадбирлари давомида тегишли ташкилотларга 457 та огоҳлантиришлар берилди

25 Июнь 2020

Инспекциянинг Хоразм вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан вилоятда чорвачиликни ривожлантириш, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, чорва мол бош сонларини инвентаризация қилиш ҳамда фермер хўжаликларига ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш юзасидан олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиш бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, барча туманлар чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўйича инспекторларини селекция ва наслчилик соҳасидаги билим ва малакаларини индивидуал тартибда ошириш чоралари кўриб борилмоқда.

Чорвачиликни барча тармоқлари бўйича амалдаги қонун хужжатлари, аҳолини чорвачилик маҳсулотларига бўлган талаби ҳамда таъминланиши, чорва бош сонлари, маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, озуқа ер майдонлари тўғрисидаги статистик таҳлилий маълумотлар базаси шакллантирилиб, барча туманларга намунавий паспортлар етказилди.

Соҳада қонунийликни таъминлаш мақсадида 325 та назорат тадбирлари олиб борилди ва натижада 38 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, 17 нафар шахсларга маъмурий жарималар қўлланилиб, ташкилотларга 8 та тақдимнома ва 13 та ёзма кўрсатмалар киритилди. Шунингдек, ишларни белгиланган тартиб қоидалар асосида ташкил қилинишини таъминлаш ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида  тегишли ташкилотларга 457 та огоҳлантиришлар берилди.

Хоразм вилоятида "Ўзагроинспекция" вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш инспекторлари томонидан бир қатор назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Биргина Хонқа туманида бугунги кунда қорамолчилик йўналишида жами 122 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолият кўрсатиб, шундан, наслчилик тоифасидаги хўжалик юритувчи субъектлар 4 тани ташкил этмоқда. Мазкур хўжаликларда қуйидаги зоотехникавий ҳисоб-китоб ва наслчилик ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, бирламчи зоотехникавий ҳужжатларни юритиш, сигирлар салмоғини 50 фоизга етказиш, ёш молларни зоотехникавий талабларга мувофиқ ўстириш, тирик вазнини 350-450 килограммга етказиш, сигирларни сут маҳсулдорлигини 30-40 фоизга ошириш, сигирлар подасидан “Насл негизи” (плем ядро)ни ташкил этиш ва баланслаштирилган рационлар асосида тўғри озиқлантирилиб борилиши устидан доимий назорат тадбирлари ўтказилиб борилмоқда.

Шу жумладан, туман “Хонқа чорва капитал” наслчилик МЧЖда бугунги кунда қорамоллар 443 бош, шундан, 103 бош сигирлар парвариш қилинмоқда. Хўжаликда ҳозирги кунда 78 бош сигир соғилмоқда, кунлик сут соғими 1 тонна 640 кг.ни ташкил этмоқда ёки бир бош сигирдан ўртача 18-25 кг.дан сут соғиб олинмоқда ҳамда согиб олинган сут миқдорининг электрон Ҳисоби юритилмоқда.

Хўжаликда 1 нафар селекционер зоотехник ҳамда молларни сунъий уруғлантириш бўйича 1 нафар осеменатор мутахассислари фаолият юритмоқда, ушбу хўжаликда туғилган ҳар бир бош наслли бузоқлар наслчилик қоидаларига мувофиқ идентификацияланиб, наслчилик бўйича журналга қайд этиб борилиши устидан доимий назорат ўрнатилган ва бу каби назорат тадбирлари тумандаги бошқа хўжаликларда ҳам давом эттирилмоқда.

"Ўзагроинспекция" Хоразм вилоят бошқармаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech