Ру Ўз O`z En

Фарғона вилоятида 13 мингдан ортиқ ер майдонига кунгабоқар ўсимлигини экиш белгиланган

13 Апрель 2021 2564

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисидаги 121-сонли қарори ижросини, шунингдек озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига сифатли ва арзон нархларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз вақтида етказиб бериш, маҳсулот сонини ошириш орқали бозорларда эркин рақобат муҳитини яратиш мақсадида “Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси ва туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан бир қатор назорат ва мониторинг тадбирлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятида 5 минг 875 гектар асосий ҳамда 7 минг 200 гектар ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий кунгабоқар ўсимлигини экиш белгиланган.

Фермер хўжаликлари дала майдонларига қишлоқ хўжалиги экинларининг серҳосил, эртапишар ва экспортбоп навларини танлашда кўмаклашиш ҳамда сифатли уруғликлар билан таъминлаш устидан назорат ўрнатиш вазифалари Инспекция зиммасига юклатилган.  

Жумладан, мазкур қарорлар ижроси юзасидан Қува туман ҳокимининг кунгабоқар ўсимлигини экиш бўйича  қарори қабул қилиниб, экинларни  қулай муддатларда экиш мақсадида ишчи гуруҳлари ва отрядлар ташкил этилган ҳамда жорий йилда  туманда 459 гектар асосий майдонларга кунгабоқар ўсимлиги етиштирилиши режалаштирилган.

Қарор ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тумандаги “Ашуров Мўминжон” фермер хўжалигининг 40 гектарлик майдонига кунгабоқар ўсимлигининг уруғи экилган бўлиб, ҳозирги кунда ниҳоллар униб чиққан ва ўсимликка биринчи агротехник ишлов бериш ишлари амалга оширилмоқда.

-“Аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, ички бозорни ўзимизда  ишлаб чиқарилган сифатли ўсимлик ёғи билан таъминлаш мақсадида деҳқончилик қилиш учун ажратиб берилган ер майдонларида кунгабоқар ўсимлиги етиштиришни бошлаб юбордик. Ўйлайманки, ушбу тадбир иқтисодий жиҳатдан самарали ҳамда сифат кўрсаткичлари бўйича барча учун қулай бўлади”, - дейди фермер хўжалиги раҳбари  К. Ашуров.  

Дала майдонларига “Ўзагроинспекция” ходимларининг кўмаги ва маслаҳати билан сертификатланган юқори сифатли уруғликлар етказиб берилди, вегетация даври давомида олиб бориладиган агротехник тадбирларнинг натижасида албатта кўзланган мўл ҳосилнинг олинишига эришамиз.

Шундай экан, вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам бу борадаги назорат тадбирларининг самарали ташкил этилиши, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда аҳолига сифатли ва арзон нархлардаги маҳсулотларнинг ўз вақтида етказиб берилишида муҳим омил саналади.

Хусанбой Юлдашев, Инспекциянинг Қува туман бўлими инспектори. 

Text to speech