Ру Ўз O`z En

Фарғона вилоятида 16 793 тонна уруғлик пахта жамғариш белгиланди

25 Сентябрь 2020 1762

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 февралда қабул қилинган “Уруғчилик тўғрисида”ги ЎРҚ-521-сонли Қонуни билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига бир қатор ваколатлар берилган.

Жумладан, Қонуннинг 16-моддасига биноан қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик экинлари апробацияси тўғри ўтказилиши устидан назорат юритиш ваколатидан келиб чиқиб, Ўзагроинспекциянинг вилоят ҳудудий бошқармаси қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши ва таъминотини назорат қилиш бўлими инспекторлари “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” қошидаги учта элита уруғчилик хўжалик МЧЖлар, Республика илмий-тадқиқот институтларининг вилоятдаги тажриба станциялари билан биргаликда жами 316 та уруғлик пахта етиштирувчи хўжаликларнинг 11 563 гектар уруғлик майдонларида ғўза апробацияси тадбирларини ўтказишди.

Ўтказилган апробация натижалари бўйича жами 74 та фермер хўжаликларининг 631 гектар уруғлик майдонлари уруғлик пахта етиштириш учун “яроқсиз” деб топилиб, булар 6 та фермер хўжалигининг 164 гектар майдонлари тўлиқ ҳамда 68 та фермер хўжалигининг 467 гектар қисман майдонларини ташкил этади.

“Яроқсиз” деб топилган 467 гектар майдонларнинг 441 гектарида ғўзалар ривождан орқада қолганлиги,10 гектарини бегона ўт босганлиги, 17 гектаридаги ғўзалар чанқаганлиги, 13 гектарида кўчатлар қалин қўйилганлиги, 53 гектарида навдорлиги пастлиги, 34 гектарида ғўзалар турли касалликларга чалинганлиги, 51 гектарида ғўзаларни зараркунандалар зарарлаганлиги ва 13 гектарида бошқа сабабларга кўра уруғлик ҳисобдан чиқарилган.

Шунингдек, вилоят бўйича 2021 йил ҳосили учун 16 792 тонна уруғлик пахта жамғариш режалаштирилиб, шундан 14 747 тоннаси асосий, 2 046 тоннаси заҳира фонд учун қабул қилиниши белгилангани ҳолда, кутилаётган уруғлик чигит миқдори 8 900 тоннани ташкил қилди.

Уруғлик пахта хом ашёсини навлар бўйича қуйидагича жамғариш режалаштирилди: С-8290 ғўза навидан жами – 6 809 тонна; асосий фонд учун – 5 921 тонна; захира фонд учун – 888 тонна; Наманган-77 ғўза навидан жами – 5 561 тонна; асосий фонд учун – 4 875 тонна; захира фонд учун – 687 тонна; С-6524 ғўза навидан жами – 1 829 тонна; асосий фонд учун – 1 548 тонна; захира фонд учун – 281 тонна; Султон ғўза навидан жами – 1 589 тонна; асосий фонд учун – 1 399 тонна; захира фонд учун – 190 тонна; Янги ва синов навларидан жами – 1 004 тонна жамғариш белгиланиб барчаси асосий фондни ташкил этади.

Албатта, ушбу тадбирларнинг мунтазам назорат остида бажарилиши келгуси йил ҳосили учун сифатли уруғлик чигит тайёрланишига мустаҳкам замин яратади.

 

Агроинспекциянинг Фарғона вилоят бошқармаси

Text to speech