Ру Ўз O`z En

Ғўзани минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари Агроинспекция томонидан мониторинг қилинмоқда

5 Июль 2022 1362

Жорий йилда Республика ҳудудларида 1 млн 34 минг 223 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда.

Бугунги кунда ғўза майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказаётган яъни культивация ва чуқур юмшатиш, далани бегона ўтлардан тозалаш ҳамда минерал ўғитлар билан озиқлантириш ҳамда суғориш ишларини сифатли амалга оширган кластер ва фермерларнинг даласида ғўза барқарор ривожланаётганлигини кузатиш мумкин.

Инспекция томонидан жойларда ўтказилган мониторинглар давомида, бугунги кунда ғўза майдонларининг 168,7 минг гектари ёки 16,3 фоизи гуллаш, 340,4 минг гектари ёки 33 фоизи 1-2 кўсак, 327 минг гектари ёки  32 фоизи 3-4 кўсак ва 197,8 минг гектар ёки 19 фоиз 5-6 кўсак фазасида ривожланаётганлиги маълум бўлди.

Шу билан бирга, ғўза майдонларининг қатор оралари 19939 дона культиваторлар ёрдамида 6,6 марта ишлов берилиб, чопиқ қилиш ишлари

5,6 марта, шунингдек, 880 минг гектар ёки 84 фоиз 1-суғориш ҳамда 245 минг гектар ёки 23,7 фоиз майдонда 2-суғориш ҳамда 5510 дона пуркагичлар билан 4,8 марта ғўзани баргидан озиқлантириш ишлари амалга оширилганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, пахтадан юқори ҳосил олиш ва юқори даромадни кўзлаган фермер хўжаликлари, бугунги кунда азотли ўғитларнинг ўртача йиллик меъёрининг асосий қисми билан ғўзани озиқлантирилганлиги яхши натижа бермоқда.

Жумладан, Республика ҳудудларида ғўзани озиқлантириш учун мавсум давомида талаб этилган 775 минг 223 тонна азотли ўғитларнинг (физик ҳолда) ҳозирда 638 минг 755 тоннаси, шунингдек бир гектар ғўза майдонига бериладиган ўртача 750 кг йиллик меъёрнинг, 618 килограмми ёки 82 фоизи ғўзага берилган.

Айни пайтда, ҳудудларда ғўза майдонлари қарийб икки марта озиқлантирилиб, ҳозирда 49 фоиз майдонда учинчи озиқлантириш ишлари амалга оширилган.  

Юқоридаги ғўза майдонларида агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши ғўзани бир хилда ривожланишини таъминлаб, кўзланган ҳосилни олиш имкониятини янада оширади.

Инспекция томонидан ўтказилган мониторинглар давомида аниқланишича ғўза майдонларида амалга оширилаётган самарали агротехник тадбирлар билан биргаликда, бир қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилганлиги аниқланди.

Шунингдек, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва келгусида уларнинг олдини олиш юзасидан фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарига жами 8152 та огоҳлантиришлар берилиб, тегишли таъсир чоралар белгиланди. 

"Ўзагроинспекция"нинг Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бошқармаси 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech