Ру Ўз O`z En

Ҳудудда жисмоний шахслар томонидан 124 та қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган

5 Август 2020 2220

Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими ва туман бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида ерлардан фойдаланиш қонунийлигини ўрганиш юзасидан, жами 461 та назорат тадбирлари ўтказилди, шундан 29 та ҳолатда 126 гектар ер майдонлари мониторинг шаклида, 432 та ҳолатда ўрганишларда 38891.8 гектар ер майдонларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Шундан текширишлар бўйича:

Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг туман бўлимлари томонидан текшириш давомида 29 та ҳолатда 233,45 гектар, шундан фермер хўжаликларида 23 та ҳолатда 199,4 гектар, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарида 4 та ҳолатда 34,05 гектар, жисмоний шахслар томонидан 2 та ҳолатда 0,04 гектар майдонларда қонунбузилиши аниқланиб, текшириш якуни бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун судларга юборилган.

Жумладан, Бекобод туманидаги “Қулмуҳаммад” фермер хўжалиги 0,02 гектар, “Тўйчивой Муҳаммад Омад” фермер хўжалиги томонидан 0,01 гектар ер майдонларидан хўжасизларча фойдаланиб келинаётганлиги аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 65-моддаси 1-банди билан расмийлаштирилган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқилиши учун Маъмурий судга юборилган.

Бу каби ҳолатлар, Бўка туманида ҳам кузатилган. Туманда фаолият олиб бораётган “Холиқов Фаррух Мадаминович” фермер хўжалиги томонидан

1,6 гектар, “Нишон” фермер хўжалиги 3,0 гектар, “Сардор Саидамир агро” фермер хўжалиги 3,5 гектар, “Учқун” фермер хўжалиги 1,6 гектар, “Отахўжа ўғли Юсуф” фермер хўжалигида 0,15 гектар жами бўлиб 9,85 гектар ер майдонларидан хўжасизларча фойдаланиб келинаётганлиги аниқланган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда қонунбузарларга нисбатан чоралар кўрилиши таьминланган.

Ўтказилган мониторинглар бўйича:

Вилоят бошқармаси ва унинг туман бўлимлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида ўтказилган мониторингларда жами 432 та ҳолатда 38891,8 гектар майдонларда, шундан давлат бошқарув органларида 17 та ҳолатда 10928 гектар, кластер корхоналарида 5 та ҳолатда 14908 гектар, фермер хўжаликларида 249 та ҳолатда 5314,89 гектар, деҳқон хўжаликларида 2 та ҳолатда 0,7 гектар, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарида 24 та ҳолатда 666,4 гектар, эгасиз (заҳирада) турган қишлоқ хўжалиги ерларида 11 та ҳолатда 13,17 гектар, жисмоний шахслар томонидан 124 та ҳолатда 67,08 гектар майдонларда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Аниқланган ноқонуний ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60, 65, 67, 68-моддаларининг тегишли бандларига асосан жами 18,13 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилиб, шундан 12,34 минг сўм пўл маблағларининг ундирилиши таъминланди.

Бундан ташқари, текширишларда Вазирлар Маҳкамасининг 146-сонли қарорига асосан ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид равишда тегишли рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишга сабаб бўлган 4 нафар фуқарога нисбатан жами 212901,1 минг сўм зарар ҳисобланиб тегишлилиги бўйича судларга юборилиши таъминланган.

Ўтказилган мониторинглар натижасида давлат бошқарув органлари, кластер корхоналари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжалиги, жисмоний шахслар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига 237 та огоҳлантирув, 7 та кўрсатма ва 9 та тақдимномалар киритилган.

Жумладан, Оққўрғон туманида яшовчи фуқаролар М.Турсунбаева 0,35 гектар, М.Тўраев 0,03 гектар, С.Аманов 0,01 гектар, С.Тогаев 0,01 гектар, ва М.Абдуғаффаров 0,5 гектар жами 0.9 гектар ерлардан хўжасизларча фойдаланиб келинаётганлиги аниқланиб, ушбу ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 65-моддаси 1-банди билан жами 1 786 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилиб, 1 786 минг сўм ундирилиши таьминланган.

Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг туман бўлимлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари устидан доимий равишда назорат ўрнатилган бўлиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора кўриб борилиши таъминланиб келинмоқда.

 

“Ўзагроинспекция” Тошкент вилояти бошқармаси

Text to speech