Ру Ўз O`z En

Инспекциянинг туманлар бўлимлари жамоаси ғолиблик учун беллашдилар

26 Ноябрь 2022 1186

Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси туманлар бўлимлари томонидан   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А.Вахабовнинг 2022 йил 18 ноябрдаги I-90-сонли Буйруғи ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан ZOOM платформаси асосида “Заковат” онлайн интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги ПҚ-96-сонли Қарори, Инспекция тизимида маънавий-маърифий ишларнинг амалга оширилиши бўйича 2022 йил учун “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигини муносиб нишонлаш ва ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий ҳамда соҳавий билимларини ошириш мақсадида ўтказилган танловда инспекциянинг туманлар бўлимларининг “Заковат” гуруҳи  жамоалари ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳакамлар ҳайъати томонидан “Заковат” онлайн интеллектуал ўйинининг шаффоф ва ошкора тарзда ўтиши таъминланди ҳамда фаолият мувофиқлаштириб борилди.

Қизғин баҳс ва мунозара тарзида ўтган беллашув якунига кўра, инспекциянинг Тойлоқ туман бўлими жамоаси 1-ўринни, Инспекциянинг Пайариқ туман бўлими жамоаси 2-ўрин ҳамда инспекциянинг Ургут тумани бўлими заковатчилар жамоаси 3-ўринни эгаллаб, инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармасининг эсдалик совғасини олиш шарафига мувофақ бўлдилар.

Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати

 

 

Text to speech