Ру Ўз O`z En

Жиззах вилоятида ғалла майдонларидаги ҳақиқий аҳвол ўрганилди

22 Январь 2021 1804

Вилоятда бугунги кунда 2 минг 685 та фермер хўжаликлари томонидан 93 минг 500 гектар сувли майдонларда кузги бошоқли дон экинлари парвариш қилинмоқда.

“Ўзагроинспекция” марказий аппарати ҳамда вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари билан биргаликда, фермер хўжаликларида 2021 йил ҳосили учун парваришланаётган кузги бошоқли дон экинларининг ҳолати ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар асосан вилоятнинг Арнасой, Зафаробод, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл, Зомин, Зарбдор ва Ш.Рашидов туманларида ўтказилди.

Ўрганишлар давомида 402 та фермер хўжалигида 5 минг 312 гектар майдонда ғалла униб чиқмаганлиги, 1 минг 20 та фермер хўжалигида 17 минг 133 гектар майдонларда ғалланинг ҳолати “қолоқ” эканлиги, 1 минг 460 та фермер хўжалигида 30 минг 955 гектарда экилган буғдой бугунгача тупламаганлиги аниқланди.

Ғалла парваришида юзага келган бу каби салбий ҳолатлар ўз вақтида бартараф этилмаса, ғаллачиликда кўзланган ҳосилдорликка эришиш имконияти йўқотилиши мумкин.

Ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ғалла парваришида хато ва камчиликларга йўл қўйган 1 минг 222 та фермер хўжаликлари раҳбарлари расман огоҳлантирилиб, ўрганиш мобайнида келгусида бажарилиши лозим бўлган муҳим агротехник тавсия ва кўрсатмалар бериб борилди.

Ишчи гуруҳи томонидан келгусида ғалла парваришида ўтказиладиган мониторинг тадбирларида ушбу аниқланган салбий ҳолатлар бартараф этилмаган тақдирда, уларга нисабтан қонунда белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилдилар.

Х. Суяров, “Ўзагроинспекция” Жиззах вилоят бошқарма бошлиғи ўринбосари

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech