Ру Ўз O`z En

Жиззахда дефолиация тадбирларига тайёргарлик кўрилмоқда

15 Август 2022 1004

Жорий йилнинг 27 июль куни Президентимиз раҳбарлигида пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда ғўзани парваришлаш ва ҳосилдорликни таъминлаш ишларини барча ҳудудларда сифатли амалга ошириш бўйича «Долзарб 30 кунлик» эълон қилинганди.

Ҳосилга ҳосил қўшиш ойида Жиззах вилоятининг пахтачилик туманларида ҳам ғўза парваришидаги ҳар битта агротехник тадбирларга жиддий эътибор қаратилиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар Инспекция томонидан назорат қилиб борилмоқда. Мақсад эса битта. Юқори ҳосилдорликни таъминлаш орқали пахтадан мўл ҳосил олиш.Шунга асосан, Дўстлик туманида кўргазмали семинар ташкил этилиб, унда асосий бош мавзуси ғўза майдонларини дефолиация қилиш ишларига тайёргарлик ишларини бориши масаласи бўлди.

Вилоят ҳокимлиги, “Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси ва унинг туман бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда 2022 йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларини дефолиация қилишга тайёргарлик кўриш, хусусан ОВХ пуркагичларини таъмирлаш, дефолиантлар захирасини яратиш, ишчи эритма тайёрлаш майдончаларини ташкил қилиш ҳамда дефолиацияни сифатли ўтказилишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек семинарда жорий мавсумда вилоятда 77 минг 900 гектар ғўза майдонларининг 70 минг 760 гектарида дефолиация тадбирларини ўтказиш режалаштирилганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, семинарда дефолиация тадбирлари учун талаб этиладиган дефолиантлар захирасининг яратилиши ва уларни қўллашдаги меъёрий талаблар тўғрисидаги маълумотлар ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди. Таъкидланишича, бугунги кунда вилоят бўйича 68 минг 120 гектар майдон учун 254 тонна “Супер ХМД”, “Дефолиант оригинал”, “Redfire”, “Def Ultra”, “Pro Ultra” ва “Agro Avgurum extr”a дефолиантлари захираси яратилган.

Семинарда дефолиация тадбирлари бўйича масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланиб, мавсумда амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

 

Ўзагроинспекциянинг Жиззах вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Text to speech