Ру Ўз O`z En

Жиззахда ишлаб чиқарилаётган Пахта ёғи қўшни Республикаларга экспорт қилинмоқда

21 Июль 2020 2780

Жиззах вилояти Дўстлик туманида “Нурли-Дон” МЧЖ 2010 йилдан буён ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу корхонада 250 нафар ишчи ходимлар меҳнат қилмоқда.
Корхонага Россия, Германия ва Хитой давлатларида ишлаб чиқарилган ускуна ва жиҳозлар олиб келиб ўрнатилган ва унинг бир йиллик пахта чигитини қайта ишлаш қуввати 60 000 тонна, ундан олинадиган пахта ёғи эса 11 минг 200 тоннани ташкил қилмоқда. Шунингдек, 26 700 тонна шрот ва 19 500 тонна пахта шелухаси ишлаб чиқариш имкониятига эга. Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини назорат қилиш учун корхонада   1 та лаборатория мавжуд бўлиб, ушбу лаборатория Россия, Корея ва ХХР да ишлаб чиқарилган замонавий ускуна ва ўлчов воситалари билан жиҳозланган. 
Ишлаб чиқаришга 2012 йилдан буён ИСО2020 сифат менедженти тизими жорий этилган. Шунинг билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзагроинспекция” қошидаги “Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази” Давлат унитар корхонаси билан тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жумладан корхонага келтирилаётган пахта техник чигитнинг сифат кўрсаткичлари ва ёғдорлигини аниқлаш мақсадида “Ўзагроинспекция” қошидаги “Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази” ДУК билан 2019 йил сентябрь ойида тузилган шартнома асосида 25 минг 600 тонна техник чигит аккредитланган лаборатория синовидан ўтказилиб, синов сертификатлари олинган ҳамда хом-ашёнинг дастлабки сифат кўрсаткичларига асосан қайта ишлаш технологияси мувофиқлаштирилиши натижасида сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарилиши таъминланмоқда.
Объектда шу кунга қадар етти турдаги ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилиб, ички ва ташқи бозорга маҳсулот етказиб бериш йўлга қўйилган. Масалан жорий йилда ишлаб чиқарилган 5600 тонна пахта ёғи тўлиқ ҳаридорларга сотилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4337-сонли қарори билан ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспорт қилиш имконияти яратиб берилиши натижасида 350 тоннаси   2,1 млрд сўмлик 1-навли пахта ёғи Тожикистон Республикасига экспорт қилинган.

 

Зафар Бўриев, "Ўзагроинспекция" Жиззах вилоят бошқармаси
Пахта хом ашёси, дон уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган
маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бош инспектори

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech