Ру Ўз O`z En

Келгуси мавсум учун техникаларни таъмирлаш бошланди

16 Ноябрь 2020 98

Халқимиз орасида “Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлар” деган ҳикмат бежизга айтилмаган. Айни кунларда далалардаги ишларни якунига етказаётган деҳқону фермерлар келгуси йил тайёргарлигини бошлаб юборганлар. Жойларда баҳорги мавсумда иштирок этадиган техника воситаларини таъмирлаш ишлари бошланди.

                                                                                     Семинардан лавҳа
Наманган вилоятида 2021 йил баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва оптимал муддатларда ўтказилишини таъминлаш юзасидан мавсумда иштирок этадиган қишлоқ хўжалик машиналари Инспекция ходимлари томонидан ҳатловдан ўтказилиб, жами 8224 та турли хилдаги қишлоқ хўжалик техникалари, жумладан 1413 та чопиқ тракторлари, 1340 та культиваторлар, 618 та чигит экиш сеялкалари, 3155 та тишли бороналар, 481 та чизеллар, 439 та пушта олгичлар, 229 та ер текислагичлар, 348 та пуркагичлари ва 201 та ўқ ариқ олгичларни рўйхати шакллантирилди.

Туман ҳокимликлари ва бошқа алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда техникаларни таъмирга тортиш масканлари дислокацияси шакллантирилди. Техникаларни туманлардаги 23 та таъмирлаш масканларига йиғиш чора-тадбирлари кўрилди.

Техникаларни таъмирланиши ва уларни мавсум ишларига қабул қилиб олишда Инспекция ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан жорий йилнинг 13 ноябрь куни Чортоқ туман “Агросервис МТП” МЧЖда Инспекциянинг Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш инспекторлари иштирокида ўқув амалий семинари ўтказилди.

Унда техникаларни таъмирлаш жараёнида назорат ишларини олиб бориш, таъмирлаш сифатига алоҳида эътибор қаратиш ҳамда таъмирдан чиққан техникаларни қабул қилиб олиш юзасидан ҳужжатларни юритилиши ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

                                                                                  Семинардан лавҳа
Шу билан бирга соҳадаги узоқ вақтдан буён фаолият олиб бораётган инспекторлар, фаҳрий муҳандислар ёш инспекторларга техникаларни мавсум ишларига қабул қилиш, таъмирлаш сифатини текшириш юзасидан ўз тавсияларини бердилар ва ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Шунингдек, ўқув амалий семинар иштирокчиларига хизмат фаолиятида фойдаланиш учун Инспекциянинг вилоят бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган бир қатор тавсияларни ўз ичига олган қўлланма ва бошқа материаллар тарқатилди.

Умархон Юнусов, "Ўзагроинспекция" Наманган вилоят бошқармаси техника ва агротехника тадбирлари ҳолати устидан назорат бўлими бош инспектори

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech