Ру Ўз O`z En

Мирзачўл туманида пахта теримини механизациялаш даражаси ошиб бормоқда

23 Сентябрь 2020 1784

Жорий йилда Мирзачўл туманида жами 11 минг 500 гектар майдондан 32240 тонна пахта хом-ашёси йиғиб-териб олиниши мўлжалланган. 2020 йил ўтган йилларга нисбатан бир мунча мураккаб келганлиги сабабли вазият етиштирилган ҳосилни пахта териш машиналарида йиғиштириб олишни кўпайтиришни тақозо қилмоқда.

Шу сабаб, мазкур йилда пахтанинг асосий қисмини замонавий машиналар ёрдамида териш кўзда тутилган. Бугунги кунда тумандаги мавжуд жами 20 дона, шундан “ТТЗ СЕ 220” русумли 5 дона ва “МХ-1.8” русумли 15 дона пахта териш машиналарига қўшимча яна 20 дона “ТТЗ СЕ 220” русумли машиналар харид қилиниб, мавсумга сафарбар этилди.

Мавсумни уюшқоқлик билан ўтказилиши таъминлаш мақсадида ҳар бир пахта териш машиналари мавсум олди техник кўрикдан ўтказилиб, янги харид қилинганларини ўрнатилган тартибда давлат рўйхатига олиш ва пластик шаклдаги техник паспорт ва давлат рақам белгилари бериш ишлари олиб борилмоқда.

Мавсумда ҳар бир “ТТЗ СЕ 220” русумли машиналар ёрдамида ўртача 20 тоннадан ва “МХ-1.8” русумли машиналар ёрдамида 8 тоннадан пахта ҳосилини териб олиш режалаштирилди. Мазкур пахта териш машинлари мавсумга жалб этиладиган икки мингдан зиёд ҳашарчи-теримчиларни ўрнини боса олади. Бу эса ҳозирги пандемия шароитида касалликнинг тарқалиши олдини олиш, теримчилар учун сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг тежалиши ҳамда ётоқ жой, транспорт ва бошқа харажатларининг иқтисод қилинишга олиб келади.

Шу кеча-кундузда пахта майдонларига чиқарилган юқори унумли машиналар ёрдамида бир кунда ўртача 15 тонна пахта териб, давлат хирмонини юксалтириш бошланган. Жумладан, тумандаги Тошкент ФХҲУ ҳудудида жойлашган Азамат Холбаев раҳбарлигидаги “Арман Абзал” фермер хўжалигига қарашли пахта майдонида ҳам шу техникалар имкониятидан фойдаланилмоқда. Хўжаликка тегишли 120 гектарлик пахта майдонида “TТЗ СЕ 220” русумли пахта териш машиналари ёрдамида териб олинаяпти. Мавсумга эса энди старт берилди. Ҳеч шубҳасиз, ушбу техникаларнинг қудрати яқин кунларда кўзга ташлана бошлайди.

Санжар Норқулов, Отабек Юнусов, Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси инспекторлари

 

 

Text to speech