Ру Ўз O`z En

Мирзачўл туманининг 200 дан ортиқ фермер хўжаликлари раҳбарлари огоҳлантирилди

29 Июнь 2022 1235

Айни кунларда Мирзачўл тумани меҳнаткашлари ҳам пешона тери эвазига етиштирилган бошоқли дон экинларини ўриб-йиғиб олиш билан бир қаторда ғўза парвариши билан боғлиқ муҳим агротехник тадбирларни олиб бормоқда.

Жорий йил туманда 12 минг 500 гектар майдонга чигит қадалган бўлиб, пахта далаларида бажариладиган агротехник тадбирларнинг кечиктирмасдан, сифатли ўтказилиши "Ўзагроинспекция"нинг Мирзачўл туман бўлими ходимлари томонидан назоратга олинган.

Ҳозирги кунда ғўзалар тобора ривожланиб, гуллаш ва кўсаклаш фазаларига кирган. Хусусан, шу-кеча кундузда ва ўз вақтида сифатли ишлов берилган, чуқур юмшатилган, суспензия сепилган ва минерал ўғитлар билан озиқлантирилган 10 фоиз ғўза 3-4 кўсак фазасида ривожланмоқда.

Шунингдек, туманда ғўза қатор ораларига ишлов бериш учун 178 дона культиваторлар ёрдамида 5,7 маротаба культивация ишлари амалга оширилди.

Бугунги кунга қадар, 55 фоиз ғўза майдонларида 3-озиқлантириш ишлари амалга оширилиб, 6 250 нафар чопиқчилар билан 4,7 марта ғўза чопиқдан чиқарилган, шу билан бирга, 103 пуркагичлар ёрдамида 4,5 марта ғўза баргидан озиқлантирилди.

Дарвоқе, пахта майдонларини шарбат билан суғориш мақсадида дала четларига 8 715 тонна маҳаллий ўғитлар жамғарилган.

Юқорида келтирилган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишида Инспекциянинг туман бўлими инспекторлари томонидан олиб борилаётган назорат тадбирларнинг ўрни ва аҳамияти катта бўлмоқда.

Инспекциянинг туман бўлими томонидан ғўза агротехникасини кечиктирмасдан ўтказиш бўйича 210 та фермер хўжаликлари раҳбарларига огоҳлантириш берилган.

Ф. Раҳмонов, “Ўзагроинспекциянинг  Мирзачўл туман бўлими бошлиғи            

Text to speech