Ру Ўз O`z En

НАВОИЙ : ЧОРВАЧИЛИКДА ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ВА НОРМАТИВ ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРГА РИОЯ ЭТИЛИШИ УСТИДАН ҚАНДАЙ НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

17 Август 2022 1254

Учқудуқ тумани Навоий вилоят марказидан анча олисда жойлашган ҳудуд бўлиб, аҳолининг асосий меҳнат даромади манбаи чорвачилик ҳисобланади. Туманда чорвачилик йўналишида жами 120 та фермер хўжалиги фаолият кўрсатаётган бўлса, шундан 98 таси қўйчилик, 5 таси қорамолчилик, 6 таси йилқичилик, 7 таси туячилик, 2 таси паррандачилик ва 2 таси балиқчилик йўналишларига тўғри келади.

Бугунги кунда мавжуд фермер хўжаликларида жами 1 минг 202 бош йирик шохли моллар, шундан 507 бош сигирлар, 68 минг 897 бош майда шохли моллар, 1 минг 382 бош от, 870 бош туя ва 3 минг 390 бош парранда парвариш қилиб келинмоқда.

Чорвачилик билан шуғулланиб келаётган фермер хўжаликларда мавжуд соҳага оид қонун ва қарорлар ижросига амал қилиниши сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари етиштиришда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси туман бўлими томонидан қатор назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Шу билан бирга чорвачилик йўналиши юзасидан фармон ва қарорлар мазмун-моҳияти юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилиши ҳам йўлга қўйилган. Ўтказилаётган мазкур тадбирларда қонунчилик моҳияти атрофлича тушунтириб келинмоқда.

 Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан Инспекция туман бўлими томонидан жами 91 та назорат тадбири ўтказилган бўлса, шундан 83 тасини мониторинг ҳамда 8 тасини текшириш ташкил этади.

Фермер хўжаликларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 92 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди. Шундан 74 таси қўйчилик, 5 таси қорамолчилик, 6 таси йилқичилик, 7 таси туячилик йўналишларида аниқланган хато ва камчиликлардан иборат.

Аниқланган камчиликлар юзасидан 15 та огоҳлантирув хатлари, 85 та ҳолатда бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, қонунбузилишини бартараф этиш учун тегишли ташкилот ва ҳокимликларга 5 та тақдимнома киритилиши таъминланди. 

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 748- сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 25,31,41-47 бандида кўрсатилган талаблари бажарилиши бўйича инспекциянинг туман бўлими томонидан берилган ёзма кўрсатмаларга риоя қилмаган тегишли ташкилотларнинг чорва бўйича масъул икки нафар ходимига нисбатан тўпланган материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун туман судига юборилиши таъминланди.

Инспекциянинг туман бўлими томонидан мазкур йўналишдаги назорат тадбирлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

 

Зулфия Бобоева, “Ўзагроинспекция” Навоий вилоят бошқармаси матбуот хизмати раҳбари

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech