Ру Ўз O`z En

Республикадаги 750 мингдан ортиқ майдонга "тўқсонбости" экинларини вақтида ва сифатли экиш ишлари назоратда

19 Сентябрь 2024 332

Жорий йилда Республика ҳудудларида 2025-йил ҳосили учун барча тоифадаги хўжаликларда 2024 йилнинг август-сентябрь ойларида 229 минг 561 гектар, ноябрь-декабрь ойларида 522 минг 727 гектар жами 752 минг 288 гектар майдонга тўқсонбости усулида қишлоқ хўжалиги экинларини экиш белгиланган.

Инспекция томонидан, ҳудудларда август-сентябрь ойларидаги тўқсонбости усулида экинларни экиш ишлари ўрганилганда, бугунги кунгача (18.09.2024 йил ҳолатига) 195 минг гектар майдонларда экинлар экиб бўлинганлиги маълум бўлди.

Хусусан, тўқсонбости усулида 136 минг 261 гектар ерга пиёз экиш режалаштирилган бўлиб, шундан 117 минг 157 гектар майдонларда, саримсоқпиёз режалаштирилган 93 минг 300 гектар майдондан бугунги кунгача 77 минг 893 гектар майдонларга экиб бўлинганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, фақатгина фермер хўжаликлари томонидан жорий йилнинг август-сентябрь ойларида 53 минг 459 гектар, ноябрь-декабрь ойларида 210 минг 350 гектар, жами 263 минг 808 гектар майдонга тўқсонбости усулида қишлоқ хўжалиги экинлари экиш белгиланган бўлиб, бугунгача 43 минг 779 гектар майдонларда пиёз ва саримсоқпиёз экиш ишлари амалга оширилган.

Шундан, очиқ майдонларга 7 минг 575 гектар пиёз ва 3 минг 859 гектар саримсоқпиёз экилган бўлса, боғ-ток қатор ораларига 21 минг 906 гектар пиёз ва 10 минг 439 гектар саримсоқпиёз экинлари экиб бўлинган.

Тўқсонбости усулида экиш – даромад манбаи. У бир йилда ердан бир неча марта мақсадли фойдаланиш билан бирга рўзғор бутлиги ва дастурхон тўкинлигини таъминловчи омиллардан биридир. Шу боис худудларда тўқсонбости усулида қишлоқ хўжалиги экинлари экиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши Инспекция томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.

Инспекциянинг Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими

Text to speech