Ру Ўз O`z En

Президент қарорининг жойлардаги ижроси инспекция назоратида

22 Июнь 2022 184

Бугунги кунда Республикамизда қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, шу орқали сувдан оқилона ва тежаб фойдаланишни йўлга қўйиш чоралари кўрилмоқда.

“Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда туман бўлимларидаги сув назоратига масъул бўлган инспекторлари томонидан  бу борадаги ишлар қатъий назоратга олинган.

Жиззах вилоятида 2021 йилда 12 минг 620 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий қилган 404 та талабгорга субсидия маблағлари ажратилган, -дейди Инспекциянинг Жиззах вилоят бошқармаси бош инспектори И. Душабоев.- Хусусан, Сув хўжалиги вазирлиги томонидан 350 та, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 6 та, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан 7 та, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан 41 та сувни тежайдиган технологияларини жорий қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига субсидия маблағлари ажратилган.

Бугунги кунга қадар, 2021 йилда сув тежовчи технологияларни жорий қилган 404 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг ҳар бирида профилактика тадбирлари ўтказилди ҳамда сув тежовчи технологияларни 2021 йилда ишга туширишга улгурмаган 60 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига агар 2022 йилнинг суғориш мавсумида мазкур технологияларни ишга туширмаган тақдирда субсидия маблағларини белгиланган тартибда Давлат бюджетига қайтарилиши юзасидан огоҳлантирув хатлари берилган.

Бугунги кунда вилоятимизда 2022 йил ҳосили учун парвариш қилинаётган ғўза майдонларини суғориш ишлари жадаллик билан амалга оширилаётган бўлиб, ғўза суғоришда 2021 йилда жорий этилган томчилатиб суғориш технологияларини ишлатилиши юзасидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

 "Ўзагроинспекция"нинг Жиззах вилояти бошқармаси Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech