Ру Ўз O`z En

Қашқадарё: жойларда баҳорги мавсумда иштирок этадиган техника воситаларини таъмирлаш ишлари бошланди

30 Ноябрь 2021 1295

Халқимиз орасида “Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлар” деган ҳикмат бежизга айтилмаган. Айни кунларда далалардаги ишларни якунига етказаётган деҳқону фермерлар келгуси йил тайёргарлигини бошлаб юборганлар. Жойларда баҳорги мавсумда иштирок этадиган техника воситаларини таъмирлаш ишлари бошланди.       

Миришкор туман “Агросервис МТП” МЧЖда  "Ўзагроинспекция" нинг вилоят бошқармаси бошлиғи Ф. Ғуломов, тегишли ташкилотлар ва фермерлар иштирокида ўқув амалий семинари ўтказилди.

Техникаларни тумандаги 3 та таъмирлаш масканларига йиғиш чора-тадбирлари кўрилган.

Семинарда Инспекциянинг Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш инспекторларига техникаларни таъмирлаш жараёнида назорат ишларини олиб бориш, таъмирлаш сифатига алоҳида эътибор қаратиш ҳамда таъмирдан чиққан техникаларни қабул қилиб олиш юзасидан ҳужжатларни юритилиши ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

"Ўзагроинспекция"нинг Қашқадарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Text to speech