Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички бозорга чиқарилиши назоратда

13 Апрель 2021 2220

"Ўзагроинспекция"нинг ҳудудий бошқармалари томонидан Республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ҳамда нархлар барқарорлигини сақлаш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”нинг 3-банди ижросининг жойларда бажарилиши назоратга олинган.

Шунингдек, ҳудудий бошқармаларнинг инспекторлари томонидан мазкур топшириқнинг ижроси ўрганилганда, республика бўйича жами 1 млн, 336 минг 967 тонна, шундан, 654 минг 651 тонна картошка, 309 минг 242 тонна пиёз, 231 минг 995 тонна сабзи ва 141 минг, 043 тонна гуруч маҳсулотлари захираси яратилганлиги аниқланган.

2020 йил декабрь ва 2021 йил май ойларида аҳолини арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида жамғарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички истеъмол учун савдога чиқарилиши ва ишлатилиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари томонидан график режаси тасдиқланган.

Мазкур графикка кўра, 2021 йил март ойида жами 186 минг 414 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ички бозорларга чиқарилиши белгиланган.

 Бироқ, топшириққа асосан ички бозорларга муҳим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг белгиланган график асосида чиқарилиши ҳудудий инспекторлар томонидан ўрганилганда, республиканинг баъзи ҳудудларида белгиланган режага нисбатан кўп, баъзиларида эса кам миқдорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чиқарилганлиги маълум бўлди.

Қорақалпоғистон Республикасида 992 тонна, Наманган ва Хоразмда 7,3 минг тонна, Сурхондарёда 1,0 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари график режасида белгиланган миқдордан кўп чиқарилган.

Бундан ташқари, Андижон вилоятида 11,4 минг тонна, Тошкентда 3,9 минг тонна, Фарғонада 3,7 минг тонна ва Самарқанд вилоятида 3,5 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари график режасида белгиланган миқдордан кам чиқарилганлиги маълум бўлди.

Инспекциянинг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими томонидан, барча ҳудудий бошқармалар инспекторларига ҳудудларда тасдиқланган режа графиги асосида тўлиқ миқдорда ички бозорларга ўз вақтида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чиқарилишини қатъий назоратга олиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

  З.Исматов, Инспекциянинг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштиришни назорат қилиш бўлими катта инспектори

 

Text to speech