Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизими ривожлантирилади - Ҳукумат қарори лойиҳаси

6 Июль 2020

Агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Қуйидагилар:

“Рақамли қишлоқ хўжалиги” ахборот тизимини яратишда 2020-2021 йилларда амалга ошириладиган босқичлар;

Агросаноат мажмуида ягона интеграцион платформа ахборот тизими ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини ривожлантириш чора-тадбирлар режаси;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан маълумотларини электрон алмашинуви жорий қилишга масъул вазирликлар ва ташкилотлар рўйхати;

Ахборот тизимларнинг ўзаро алмашинув тартиби;

“Ақлли қишлоқ хўжалиги”ни технологияларини ривожлантириш давлат дастури;

2021 – 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида “Ақлли қишлоқ хўжалиги” технологияларини ривожлантириш амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси; 

2020 йилда Ўзбекистон Республикасида “Ақлли қишлоқ хўжалиги” технологияларини ҳудудлар кесимида кенг жорий қилиш манзилли рўйхати тасдиқланади. 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда Ягона интеграцион платформа ахборот тизимига автоматлашган тизимлари орқали агросаноат ва озиқ-овқат соҳага оид маълумотларининг таркиби ва тақдим этиш қоидаларини белгилаш ваколати берилади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “AGROSERVISINFO” корхонаси (Марказ) Агросаноат мажмуида ягона интеграцион платформа ахборот тизими юритилиши учун масъул ташкилот сифатида белгилаш таклифига розилик берилади.

 

Белгиланишича:

 

Марказ агросаноат мажмуида ягона интеграцион платформа ахборот тизими (“Рақамли қишлоқ хўжалиги” ахборот тизими) юритилиши учун масъул ташкилот;

 

“Рақамли қишлоқ хўжалиги” ахборот тизими давлат органларининг ахборот тизимларининг таркибига киради ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

“Рақамли қишлоқ хўжалиги” ахборот тизимининг ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги дастурий-техник комплексини узлуксиз ишлашини таъминлаш;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг электрон тизимининг марказлаштирилган электрон архивини юритиш;

агросаноат мажмуига тааллуқли барча вазирлик, давлат идоралари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектларни маълумотлар узатиш тармоғини лойиҳалаштириш ва ушбу тармоқни узлуксиз ишлашини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотиш жараёнига электрон тижорат амалиётини жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида ушбу имкониятлардан фойдаланишни кенг тарғиб қилиш;

қишлоқ хўжалиги корхоналарига интерактив давлат хизматларидан, жумладан, интернет тармоғидаги шахсий кабинет орқали фойдаланишда кўмаклашиш;

“Ақлли қишлоқ хўжалиги” технологияларни жорий этиш учун технологик шароитларини яратиш;

агросаноат мажмуида дастурий мажмуаларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, ягона интеграцион платформа ахборот тизими иш фаолиятини, очиқ турдаги маълумотлардан белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлаш;

ахборот хавфсизлигини таъминлашни амалга оширувчи техник ва дастурий воситаларни жорий этиш, ахборот хавфсизлиги бўйича хавфларни аниқлаш ва олдини олиш;

ҳисоблаш, алоқа ва ташкилий техника воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва тиклашга доир хизмат кўрсатиш.

Марказ Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилида жойлаштирилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech