Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалигида сувдан самарасиз фойдаланиш бўйича ҳуқубузарликлар ортидан 1,3млрд сўмлик маъмурий жарима санкциялари қўлланган

11 Январь 2021 1696

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан жойларда Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги Қонун ва бошқа нораматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, сувдан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда сув истеъмоли қоидаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилган.

2020 йил давомида сунъий сув объектларида сувдан оқилона ва самарали фойдаланилиши ҳамда сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан ўтказилган 11688 та назорат тадбирларида 7454 та ҳолатда қонун ва тартиб бузилиши ҳолатлари аниқланган.

Жумаладан, 4992 та ҳолатда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли, 757 та ҳолатда сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ва бошқа ишларни ўзбошимчалик билан бажариш, 247 та ҳолатда сув объектларидан белгиланган сув олиш лимитларини бузиш, 252 та ҳолатда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини бузиш, 247 та ҳолатда сувларнинг давлат ҳисобини юритиш, 172 та ҳолатда сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ва 787 та бошқа ҳолатдаги қонунбузилишлар содир этилган.

Сув истеъмолчилари томонидан содир этилган қонун ва тартиб бузилишлар натижасида 3886 та ҳолатда 1085 гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонлари кўллатиб юборилган, 3703 та ҳолатда сувлар коллектор-дренаж тармоқларига фойдаланилмасдан ташлаб қўйилган, 1832 та ҳолатда рухсат этилмаган жойлардан шартнома тузмасдан 78,7 млн.м3 сувлар эгаллаб олинган.

Мазкур, қонун ва тартиб бузилиши ҳолатларини келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, келгусида шу каби қонунбузилишларни олдини олиш бўйича Инспекция томонидан тегишли ташкилот ва корхоналарнинг масъул мансабор шахсларига 9058 та огоҳлантириш, 1632 та ёзма кўрсатма ва 321 та тақдимномалар киритилди.

Ўз навбатида, аниқланган қўпол қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан Инспекция томонидан 3959 та мамурий баённома расмийлаштирилиб, 1,3 млрд сўмлик маъмурий ва 2651 та 5,3 млрд сўмлик молиявий жарима санкциялари қўлланилди.

Бундан ташқари, 2153 та қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тўпланган хужжатлар тегишлилиги бўйича кўриб чиқишлик учун маъмурий суд ва прокуратураларга юборилиши таъминланди.

Шунингдек, сув хўжалигининг 464 та иншоотлари ва 542 та қурилмалари носозлиги, 22,5 млн.м3 сувлар сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча олинганлиги аниқланиб, мазкур камчиликлар Инспекция томонидан тўлиқ бартараф этилиши таъминланди.

"Ўзагроинспекция"нинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлими

 

 

Text to speech