Ру Ўз O`z En

ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК УЧУН 2855 НАФАР ШАХС ОГОҲЛАНТИРИЛДИ

23 Октябрь 2020 1661

Инспекциянинг Наманган вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан 2020 йил 22 октябрь ҳолатига жами 1994 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 2156 та ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Шундан 1436 таси инспекция ходимлари томонидан кўриб чиқилган. 221 таси мазмунан кўриб чиқишлик учун тегишлилиги бўйича маъмурий ишлар бўйича судларга ва қолгани қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 328 нафар шахсларга ёзма кўрсатмалар берилиб, 160 та ҳолатда тақдимномалар киритилган ва 2855 нафар шахсларга келгусида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантиришлар берилган. Судларга юборилган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг 108 таси тадбиркорлар томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Аниқланган ҳуқуқбузарликларнинг 218 таси қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш, 25 таси пахта хом ашёси, дон, уруғлари ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланиш, 56 таси агротехник тадбирларни ўтказилишини назорат қилиш, 703 таси техникаларни назорат қилиш, 34 таси чорвачиликда наслчилик ишларини назорат қилиш, 650 таси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланиш устидан назорат қилиш, 460 таси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш устидан назорат қилиш, 10 таси меъёрий ҳужжатлар ижросини назорат қилиш сертификатлаш ва метрология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни ташкил этади.

Жорий йилнинг июнь ойида Инспекциянинг Уйчи туман бўлими томонидан тумандаги Камолот (номи ўзгартирилган) фермер хўжалигида ўтказилган мониторингда фермер хўжалиги раҳбари М.К туман хокимининг тегишли буйруғи билан ўзига ажратиб берилган ер майдонининг 94-контурида жойлашган 17 га. ғўза майдонига суғориш мақсадида сув очиб, 0.15 га майдонини қаровсиз қолдириши оқибатида кўллатиб юбориб, сувдан хўжасизларча фойдаланаётганлиги аниқланган.

Худди шунингдек, жорий йилнинг март ойида Инспекциянинг Норин туман бўлими томонидан тумандаги Музаффар (номи ўзгартирилган) фермер хўжалигида ўтказилган мониторингда фермер хўжалиги раҳбари К.Ғ туман хокимининг тегишли буйруғи билан ўзига ажратиб берилган 78.20 га ёр майдонининг 156-контурида жойлашган 0.10 га. қисмига пахта ва ғалла экмасдан, ўзбошимчалик билан ердан очиқ майдон сифатида терак ва такрорий экинларни экиб, мақсадсиз фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ҳар иккала фермер хўжалиги раҳбарларига нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар суд муҳокамасида мазмунан кўриб чиқишлик учун туман маъмурий судларига юборилган.

Айни кунларда келгуси йил учун пухта замин ҳозирлаш долзарб вазифалардан биридир. Наманган вилоятида ҳам 2021 йил учун 67 минг 750 гектар майдонга бошоқли дон экилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда мазкур муҳим агротехник тадбир ўз вақтида амалга оширилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги “2021 йилда бошоқли дон етиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 546-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида "Ўзагроинспекция" нинг Наманган вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан ўтказилаётган мониторинг тадбирлари давомида ушбу муҳим жараённи амалга оширишда айрим қонунбузилиш ҳолатлари ҳам аниқланмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 22 октябрь кунига қадар қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик учун 1409 нафар шахслар огоҳлантирилган бўлиб, 59 та мутасадди ташкилотларга қонун бузилишларини олдини олиш бўйича  тақдимномалар киритилди.

Бундан ташқари, қарор талабларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида 951 нафар шахсларга тегишли тартибда кўрсатмалар берилиши таъминланди.

Шунингдек, белгиланган муддатларда экилиши ва агротехник тадбирлар сифатли амалга оширилиши юзасидан Инспекция ходимлари томонидан огоҳлантиришлар берилганлигига қарамасдан 97 нафар шахслар мазкур қарор талаблари бузганлиги учун МжТК нинг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилди.

 

Б. Қуранов,  Инспекциянинг Наманган вилоят бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими бош инспектори                                 

Text to speech