Ру Ўз O`z En

Қонунбузилишлар сонини камайишида профилактик тадбирлар самара бермоқда

5 Июль 2022 961

"Ўзагроинспекция" Навоий вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида қатор назорат тадбирлари олиб борилди. Инспекция вилоят бошқармаси ва туман бўлими инспекторларининг бу каби саъйи-ҳаракатлари натижасида қишлоқ хўжалиги соҳасида қонун устуворлиги таъминланиши билан аҳамиятли бўлди.

Жумладан, Инспекция вилоят бошқармаси томонидан ўтган давр мобайнида 3 минг 189 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, шундан 407 тасини текширишлар ташкил этади. Шу ўринда қайд этиш лозим, Президентнинг 2021 йил 15 сентябрдаги. “Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан 2022 йил 1 январдан, тадбиркорлик субъектларида текшириш ўтказилишидан олдин қонунбузилишига йўл қўйилиши олдини олиш мақсадида профилактик тадбирларни ташкил этиш жорий этилди. Натижада бу билан тадбиркорларга яна бир қулайлик яратилди. Яъни Инспекция вилоят бошқармаси ва туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилаётган профилактик тадбирлар текшириш даврида аниқланадиган қонунбузилишлар сони камайишига эришилмоқда. Бу Агроинспекция ходимларининг қонунчилик тартиб-қоидаларига тўғри риоя этилишига оид олиб бораётган профилактик ишларининг  самарадорлигидан далолат беради.

-  Жорий йилнинг иккинчи чораги давомида 3 минг 249 та қонунбузилишлар аниқланган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йил билан солиштирганда нисбатан камайганини кўришимиз мумкин, - дейди “Ўзагроинспекция”вилоят бошқармасининг маъмурий амалиёт бўлими бош инспектори А. Холмурзаев. – Бунда албатта, ходимларимиз томонидан текширишдан олдин ўтказилаётган профилактик тадбирларнинг ўрни катта бўлмоқда. Мақсад бу ерда, жазолашга эмас, балки камчиликка йўл қўйилмаслиги, қонунбузилиш келиб чиқмаслигига қаратилмоқда.

Инспекция вилоят бошқармаси томонидан ваколат доирасида кўриб чиқилган маъмурий ишлар бўйича 266 та қарорлар қабул қилинган бўлиб, қўлланилган жарима суммаси 59 миллион 655 минг сўмни ташкил этмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида 2 минг 782 та мониторинглар ўтказилган, 2 минг 708 та ёзма кўрсатмалар, 738 та огоҳлантиришлар берилган. Аниқланган қонунбузилишлар бўйича 426 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. 168 та материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. Камчиликларни бартараф этиш мақсадида эса ҳокимлик ва ташкилотларга 107 та тақдимномалар киритилган. Қўлланилган жами таъсир чоралари эса 3081 тани ташкил этади.

З. Бобоева, “Ўзагроинспекция” Навоий вилоят бошқармаси матбуот хизмати раҳбари.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech