Ру Ўз O`z En

Самарқандда 2021 йил пахта ҳосили учун 962 дона чигит экиш сеялкалари жалб қилинган

14 Апрель 2021 2404

Миришкор деҳқонлармиз томонидан баҳорнинг бир куни йилни боқади деб бежиз айтилмаган. Буни яхши англаган бободеҳқонлар 2021 йил ҳосили учун чигит экиш мавсумини қисқа муддатда ва сифатли якунлаш юзасидан уюшқоқлик билан меҳнат қилишмоқда.

Жорий йилда вилоятда 2021 йил пахта ҳосили учун 75356 гектар майдонга чигит экилиши режалаштирилган бўлиб, экиш ишларига 962 дона чигит экиш сеялкалари жалб қилинган ва шундан 199 донаси юқори унумли сеялкалардир.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 121-сонли қарорига асосан, вилоятнинг тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган ғўзанинг "Султон", "Бухоро-102","Омад", "С-8286" ва “Адолат” навлари экилиши белгиланган.

Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан ҳудудларда чигит экиш ишлари доимий назоратга олиб борилмоқда.

Жумладан, жойларда чигит экиш учун талаб этиладиган 4980 тонна уруғлик чигитнинг ўз вақтида ва сифатли тайёрланиб етказилиши ҳамда 150 кг/га фосфорли ва 50 кг/га калийли минерал ўғитлар билан чигит экиш ишларини амалга оширилиши қаттиқ назоратга олинди ва ушбу тадбирларни тўлиқ амалга оширилишига эришилмоқда

Шу билан бирга, ҳудудларда чигит экиш ишларида иштирок этадиган қишлоқ хўжалик техникаларига ёнилғи мойлаш материалларининг тизимли асосда етказиб берилиши ва далаларда механизатор ҳамда муҳандис техник ходимлар учун етарли шароитлар яратилиши, шунингдек кўчма техник хизмат кўрсатиш гуруҳлари томонидан сифатли сервис хизмати кўрсатилиши “Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан назоратга олиниши натижасида Пастдарғом туманида 201 дона, Пайариқда 165 дона, Нарпайда 130 дона, Пахтачи туманида 125 дона, Каттақўрғон туманида 115 дона, Оқдарё туманида 65 дона чигит экиш сеялкаларини тўхтовсиз ишлаши таъминланмоқда.

 

Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати

 

Text to speech