Ру Ўз O`z En

Самарқандда 32 та замонавий пахта териш машиналари мавсумга шай ҳолатга келтирилди

12 Август 2022 1134

“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан мавжуд 75 минг 356 гектар ер майдонида етиштирилган пахта хом ашёсини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Жойларда бу борада амалга оширилаётган тадбирлар кунлик мониторинг қилиб борилмоқда.

-2022 йил ҳосили учун етиштирилаётган пахта хом ашёсини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олиш мақсадида тайёргарлик ишлари ҳар йилгидан анча барвақт бошланди. Жорий йил мавсумида қатнашадиган 32 та замонавий, юқори унумдор пахта териш машиналарини мавсумга ҳозирлаш учун ишчи гуруҳи томонидан тегишли тадбирлар бажарилди. Бу йил пахта йиғим-терими давомида 21 та отрядлар шакллантирилиб, 1735 дона транспорт тракторлари ва 2 минг 634 дона тиркамалар тўлиқ шай ҳолатга келтирилди, - дейди инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси бош инспектори Шахриддин Бутунов.

Хусусан, Нарпай тумани пахтакорлари томонидан 10 минг 762 гектар майдонда чигит экилиб, 37 минг 697 тонна пахта хом ашёси тайёрлаш учун пухта замин ҳозирланди.

Айни пайтда тумандаги “Мароқанд сифат” МЧЖ пахтачилик кластери ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Пахта ҳосилини қисқа кунларда тез ва соз ҳолатда йиғиб териб олиш учун харид қилинган 2 дона John Deere 9970 ва 4 дона Boshiran 4 MZ-4B русумли, жами 6 дона замонавий пахта териш машиналари дислокация манзилгоҳига йиғилиб, мавсумий техник кўрикка жалб қилинган.

Бугунги кунда мазкур пахта териш машиналари мавсумий техник кўрикдан ўтказилиб, шай ҳолатга келтирилган, -дейди “Ўзагроинспекция”нинг Нарпай туман бўлими бошлиғи Ғайрат Исломов.

 

Абдували Худоёров, “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Text to speech