Ру Ўз O`z En

Сув хўжалиги тизим ташкилотлари ҳисобидаги 1449 та сув олиш жойларида сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари носоз, 296 та ҳолатда сувнинг ҳисоб-китоби юритилмаган

2 Декабрь 2020 2048

Маълумки, сувга доир муносабатлар “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда унга мувофиқ чиқариладиган сув тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган бўлиб, жойларда қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун амалга оширилаётган сувга доир муносабатларда мазкур тартиб талабларига риоя этилаётганлиги “Ўзагроинспекция”нинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан ўрганилиб келинмоқда.

2020 йилнинг ноябрь ойида “Ўзагроинспекция” ва унинг қуйи тузилмалари томонидан жойларда белгиланган тартибда ўтказилган ўрганишларда жами 6606 та ҳолатда камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди:

Хусусан, Сув хўжалиги тизим ташкилотлари ҳисобида бўлган ирригация тизимларида 880 та сув олиш жойларидаги сувни бошқариш воситалари, 569 та сув олиш жойларидаги сув ўлчаш воситалари носозлиги, 296 та сув олиш жойларида сувнинг ҳисоб-китоби журналлари юритилмаганлиги ҳамда 440 та сув олиш жойларида журналлар хатоликлар билан юритилганлиги аниқланди.

Мисол учун, Қамаши туман ирригация бўлими ҳисобидаги “Ўнг қирғоқ” каналининг “Тармоқ-2”, Муборак туман ирригация бўлими ҳисобидаги “УР-9” каналининг “Омад Олам Орзуси”, Нишон тумани ирригация бўлими ҳисобидаги “Р-10” каналининг “Нишон истиқболи”, Тошработ-Ўртачўл ирригация тизими бошқармаси ҳисобидаги “Янги ариқ” каналининг “Уоба”, “Абумуслим” каналининг “Хушарти”, Мингбулоқ туман ирригация бўлими ҳисобидаги “Зардарё” каналининг “Хожибой”, Зардарё ирригация тизим бошқармаси ҳисобидаги “Наманган тақсимлагич” каналининг “Х-1-2”, ”Х-5”, ”Х-5-1”, Оқдарё туман ирригация бўлими ҳисобидаги “Янги Чоржуй” каналининг “Бешлик”, Ургут тумани ирригация бўлими ҳисобидаги “Навруз” каналининг “Гулобод”, Пайариқ тумани ирригация бўлими ҳисобидаги “Қора ариқ” каналининг “Мирошим-1”, “Хасан”, Каттақўрғон туман ирригация бўлими ҳисобидаги “Сарой-2”, Гулистон туман ирригация бўлими ҳисобидаги “Ахмад” каналининг “ПК-33-00”, “ПК-36+00”, Бўка туман ирригация бўлими ҳисобидаги “РБ-2” каналининг “ПК-00”, “Гижген” каналининг “ПК-352+00” сув олиш жойлари сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган.

Шунингдек, Наманган вилояти насос станция ва энергетика бошқармаси ҳисобидаги Мингбулоқ туманида жойлашган “Мингбулоқ” ва “Гулистон”, Самарқанд вилоят насос станция ва энергетика бошқармаси ҳисобидаги Ургут туманида жойлашган “Дарғом-1”, Тахиатош тумани ирригация бўлими ҳисобидаги “Кенегес” каналининг “ПК-34+00”, Қумқўрғон туман ирригация бўлими ҳисобидаги “МК-1.1” каналининг "Труба-22-Темур", "Қулоқ-3Р-3", "Труба-4-Рашид" ва "Труба-2", Тошлоқ туман ирригация бўлими ҳисобидаги “Заркен” каналининг “Рамадон”, “Хўжаариқ” “Хонариқ” ҳамда “Қоратепа-2” сув олиш жойларида сувнинг ҳисоб-китоби журналлари юритилмаган.

Бундан ташқари, Сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан ишлатилаётган суғориш тармоқларидаги 1539 та сув олиш жойлари сувни бошқариш, 1164 та сув олиш жойлари сув ўлчаш воситалари билан жиҳозланмаган. 1126 та сув олиш жойларида сувнинг ҳисоб-китоби юритилмаганлиги, 1142 та ҳолатда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари ўртасида сув истеъмоли бўйича шартномлар тузилмаганлиги аниқланди.

Ўрганишларда аниқланган камчиликлар юзасидан “Ўзагроинспекция”нинг қуйи тузилмалари томонидан ваколати доирасида ҳуқуқбузарларга нисбатан 954 та (339,4 млн.сўм) маъмурий, 1110 та (1 млрд. 110 млн.сўм) жарима санкциялар қўлланилди. 603 та ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун маъмурий судларга киритилиши таъминланди.

Ўз навбатида, тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида 765 та ёзма кўрсатма ва тақдимнома киритилди.

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлик содир этилишини эрта олдини олиш мақсадида 3892 та сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига расман огоҳлантиришлар берилди.

Бугунги кунда "Ўзагроинспекция" томонидан назорат тадбирлари белгиланган тартибда ўтказилиб келинмоқда.

 

"Ўзагроинспекция" Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув

ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлими

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech