Ру Ўз O`z En

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига қатъий риоя этилиши бўйича тизимли назорат олиб борилмоқда

21 Июнь 2022 1138

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022 йилда кутилаётган сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги экинларини сув билан ишончли таъминлашга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 10 майдаги 243-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида назорат тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, “Ўзагроинспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан 2022 йил суғориш мавсуми учун тасдиқланган сув олиш лимитлари доирасида туман ирригация бўлимлари билан кластер, фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчилари ўртасида сув истеъмоли бўйича тузилган шартномалар ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, вилоят бўйича 6690 та субъектларнинг 2205 таси (33%) билан сув истеъмоли тўғрисида шартнома расмийлаштирилган бўлиб, туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилганлиги, лекин шунинг билан бирга бир қатор туман ирригация бўлимлари томонидан шартнома тузиш ишлари кечиктирилаётганлиги маълум бўлди.

Жумладан, бугунги кунга қадар Бўка, Бўстонлиқ, Тошкент туманларида мавжуд сув истеъмолчиларининг 30-40 фоизи билан энди шартнома тузилган.

Ирригация ва суғориш тармоқларида сувни тақсимоти ва ҳисобини юритиш ишлари ўрганилганда, Оҳангарон, Ўртачирчиқ, Паркент, Чиноз туманларида жами 29 та сув олиш жойлари сувни бошқариш, Бекобод, Юқоричирчиқ, Бўка туманларида 14 та сув олиш жойлари сув ўлчаш воситалари билан жиҳозланмаганлиги ва сувни ҳисоби юритилмаганлиги аниқланди.

Ўз навбатида, аниқланган ҳолатлар юзасидан сув истеъмоли бўйича шартнома тузиш ишларини қисқа муддатда якунлаш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича белгиланган тартибда назорат қилиб бориш учун шартномалар реестрини “Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимларига тақдим этиш юзасидан “Чирчиқ-Оҳангарон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва 14 та туман ирригация бўлими бошлиқларига расман огоҳлантиришлар берилди.

Шунингдек, бошқа ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилди.

Бугунги кунда вилоятда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига, шунингдек, сув олиш лимитларига қатъий риоя этилиши бўйича тизимли назорат ўрнатилган бўлиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларига нисбатан белгиланган тартибда таъсир чорасини қўллаш таъминланади.

У.Нурбеков,“Ўзагроинспекция” Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи в.в.б

Д.Эшонов, “Ўзагроинспекция” Тошкент вилоят бошқармаси бош инспектори

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech