Ру Ўз O`z En

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш янада мувофиқлаштирилади

10 Ноябрь 2022 1199

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан ўқув-семинари ўтказилди.

“Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси мажлислар залида  Президентининг 2022 йил  13 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-374-сонли қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан ўқув-семинари бўлиб ўтди.  

Ўқув-семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича девони Сирдарё вилоят бўйича бош инспектори А.Ибодуллаев, етакчи инспектори К.Норматов, “Ўзагроиснпекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи, бошлиқ ўринбосарлари, таркибий тармоқ бош инспекторлари, инспекторлари, туман бўлим бошлиқлари, ўринбосарлари ва барча ходимлари иштирок этди.

Дастлаб Инспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи Н.Шодиев ўқув-семинарни очиб бериб, ҳукуматимиз томонидан чиқарилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижросини ўз вақтида таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркор-фермер хўжаликлар фаолиятда йўл қўйилаётган қонунбузулишларни олдини олиш борасида қисқача маъруза қилди. 

Шундан сўнг, сўзни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича девони Сирдарё вилоят бўйича етакчи инспектори К.Норматов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Жумладан, ушбу қарор билан Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланганлигини таъкидлаб, мазкур Низом умумий қоидалар, текширув  иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, текширувларни келишиш, текширувларни ўтказиш, ваколатли органни хабардор этиш тартибида текширувлар ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари, текширувлар ўтказилишини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, профилактика тадбирларини ўтказиш ва якуний қоидалар каби 8 та бобдан иборатлилиги, ҳамда текширувни келишиш учун буюртма ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан уч иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилиши ҳамда текширувни ўтказишни келишиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши, текширув ўтказишни келишиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмасдан назорат қилувчи органга юборилиши ҳақида маъруза қилди.

“Ўзагроинспекеция” Сирдарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech