Ру Ўз O`z En

ТЕХНИКА-ФЕРМЕРГА ҚЎШ ҚАНОТ!

9 Сентябрь 2020 2195

2020 йил - пахта ҳосили учун Бухоро вилоятида деҳқонларимиз томонидан жами 97 900 гектар майдонга чигит қадалиб, мўл ҳосил олиниши кутилмоқда

Бугунги кунда, пахта ҳосилини сифатли йиғиштириб олиш мақсадида вилоят бўйича 2 180 та транспорт тракторлари, 3 238 дона тиркамалар ва 3 дона юқори унумли “Кейс” русумли пахта териш машиналарининг қатнашиши белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзагроинспекция”нинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан пахта теримида қатнашадиган техникалар ҳамда пахта териш машиналарнинг мавсумга шайлиги назоратга олиниб, пахта ташишга жалб этиладиган транспорт тракторлари ва тиркамаларнинг таъмирланиши учун кетадиган керакли маблағ миқдори ҳисоб-китоб қилинди.

Ҳозиргача 2 180 дона транспорт тракторлари ва 3 238 дона тиркамаларнинг барчаси сифатли таъмирланиб, вилоят бўйича тузилган ишчи гуруҳлар томонидан далолатнома асосида қабул қилиш ишлари бошланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сон “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича ушбу техникаларни сифатли таъмирлаш ва мавсумга тайёрлаш бўйича “Ўзагрониспекция”нинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари инспекторлари томонидан кунлик назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

 

“Ўзагроинспекция”нинг Бухоро вилоят бошқармаси Матбуот хизмати

 

Text to speech