Ру Ўз O`z En

Тошкент вилоятида техникалар «ПАХТА-2020» мавсумига тайёр

23 Сентябрь 2020 2040

Сўнгги вақтларда қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу мақсадларда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тизими қайта ташкил қилинди. Натижада биргина 2020 йилда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва лизинг бўйича хизматлар кўрсатиш ҳажми сезиларли даражада ошди.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон техника билан таъминлаш, техника паркини янгилаш, шунингдек, уларга ўз вақтида сервис хизматини кўрсатиш бўйича Тошкент вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, “Агросервис МТП” МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни пахта териш мавсумида тўхтовсиз ишлаш мақсадида вилоятдаги мавжуд 1406 дона трактор тиркамаси, 827 дона транспорт трактори ва 90 дона пахта териш машиналарини марказлашган ҳолда таъмирлаш учун дислокация бўйича таъмирлаш масканларига йиғилиб, ишлар тўлиқ якунланди ва инспекторлар томонидан ҳар бир техникани таьмирланганлиги ҳолати ҳамда созлиги кўздан кечирилиб, далолатнома асосида йиллик техник кўрикдан ўтказилди ва тайёргарлик чизиғига қўйилди.

 

                                       Техник таъмирдан чиққан тиркамалар


Шунингдек: мулкчилик шаклидан қатъий назар техник кўрикда носоз деб топилган ва техник кўрикка тақдим этилмаган техникаларни, техник талабга жавоб бермайдиган техникаларни ишга жалб этилишига йўл қўймаслик мақсадида, мулк эгаларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан огоҳлантиришлар берилиб, инспекторлар томонидан амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятида “Пахта-2020” мавсуми давомида теримга жалб этиладиган теримчилар билан боғлиқ йўл-транспорт ва турли кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида, фермер хўжаликлари, отряд раҳбарларидан ҳамда трактор ҳайдовчиларидан тиркамаларда одам ташимаслик, ташиш учун мўлжалланган транспорт тракторларига иккитадан ортиқ тиркамалар улаб ҳаракатланмаслик тўғрисида Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор тарғибот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

 

“Ўзагроинспекция” Тошкент вилояти бошқармаси

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech