Ру Ўз O`z En

Уруғлик картошка етиштирилиши назоратда

21 Сентябрь 2022 1481

Мамлакатимизда аҳолининг картошкага бўлган талабини қондириш ва ички бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш мақсадида, Агроинспекциянинг Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан фермер-деҳқон хўжаликларига асосий ҳамда боғ-ток қатор ораларига экиладиган юқори сифатли картошка уруғликларини етказиб берилиши доимий назорат қилиб борилмоқда.

Туман инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4704-сонли қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан назорат олиб борилмоқда.

“Boʼstonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятида замонавий картошкачилик кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Бўстонлиқ ҳудудида ташкил этилган.

Хусусан, “Boʼstonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ томонидан жорий йилда уруғлик картошка етиштиришда  ёмғирлатиб суғориш ва агротехник тадбирларни механизациялаштириш тизимини жорий қилиш орқали сифатли уруғлик картошка етиштириш йўлга қўйилган.

Айни пайтда “Boʼstonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ томонидан келгуси йил ҳосили учун 786 гектар ер майдонларда уруғлик картошка етиштирилиб, шундан 15 минг тоннадан ортиқ картошка ҳосили олиниши ва уруғлик картошкани замонавий техникалар ёрдамида нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш ҳамда совиткичли омборхоналарда сақлаш ва саралаш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.

Жорий йил мавсум давомида, "Ўзагроинспекция" туман бўлими инспекторлари томонидан уруғчилик етиштирувчи субъектларда уруғлик картошка етиштириш, ундан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, уруғлик картошканинг сифатли сақланишини таъминлаш ва нобуд бўлишининг олдини олиш ҳамда жойларда мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган уруғлик картошкалар экилиши юзасидан туман қишлоқ хўжалиги бўлимига огоҳлантириш хатлари ва туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига ёзма кўрсатмалар бериб борилиши таъминланди.

Б. Рисқибоев, Б. Ергашов "Ўзагроинспекция" Бўстонлиқ туман бўлими катта инспектори

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech