Ру Ўз O`z En

Уруғлик пахта майдонларида ўтказилган апробация кўригининг якуний натижалари

29 Сентябрь 2022 2179

Сифатли уруғлик тайёрлаш замирида қишлоқ хўжалиги экинларининг навдорлик сифат кўрсаткичлари катта аҳамиятга эга бўлганлиги сабабли уруғлик майдонларда дала апробация кўриги ҳосил тақдирини белгиловчи муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади.

Республикада 2022 йил ҳосилидан уруғлик пахта жамғариш мақсадида3 минг 234 нафар уруғчилик хўжаликларининг 105,4 минг гектар уруғлик пахта майдонларида ҳудудларда тузилган апробация комиссиялари томонидан дала апробация кўриги ўтказилди.

Ўтказилган апробация кўриги натижаларига кўра, 3 минг 17 нафар хўжаликларнинг 90,3 минг гектар майдони яроқли деб топилган бўлса,1 минг 391 нафар хўжаликларнинг 15,1 минг гектар уруғлик майдонлари турли сабабларга кўра яроқсиз деб топилиб, уруғлик мақомидан чиқарилган.

Уруғлик учун яроқсиз деб топилган майдонлар таҳлил қилинганда қўйидаги сабабларга асосан, яъни 3,5 минг гектари навдорлик кўрсаткичлари пастлиги, 4,6 минг гектарда агротехник тадбирлар нотўғри ўтказилганлиги, 401 гектарида меъёрдан ортиқ кўчат қолдирилганлиги,526 гектари касаллик ва зараркунандалар билан зарарланганлиги учун ҳамда 6 минг гектар майдонлар бошқа сабабларга кўра яроқсиз қилинган.

Шунингдек, апробаторлар томонидан яроқли деб топилган майдонларнинг 3,4 минг гектаридан Элита авлодли, 45,7 минг гектарданR-I авлодли, 41 минг гектардан R-II авлодли ва 129 гектардан R-III авлодли уруғлик пахта етиштирилиши белгилаб олинган.

Пахтадан юқори ҳосилдорликка эришиш албатта навдор уруғликларнинг узлуксиз етиштирилишига бевосита боғлиқ. Шу мақсадда Уруғчиликни ривожлантириш марказига қарашли 51 та Элита уруғчилик хўжаликлари ва илмий тадқиқот институтларига қарашли 17 та филиалларнинг 2,9 минг гектар майдонларида дала апробация кўриги ўтказилиб, юқори навдорлик кўрсаткичларига эга 2,8 минг гектар уруғлик пахта майдонлари яроқли деб топилиб, юқори авлодли уруғлик пахта олиш режалаштирилган.

Келгусида ушбу майдонлардан сифатли уруғлик пахта хомашёси жамғарилиши Инспекция томонидан назорат қилиб борилади.

 

Н.Исмаилов — Уруғлик пахта хом ашёси чигити етиштирилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи.

 Б.Усмонов — Уруғлик пахта хом ашёси чигити етиштирилишини назорат қилиш бўлими катта инспектори.

Text to speech