Жорий йилнинг 24 апрель куни ижтимоий тармоқда тарқалган “Агроинспекцияга дала чети бўйича кунлик маълумот берасан, деб топшириқ бўлмоқда.” мазмундаги хабарга “Ўзагроинспекция”нинг Андижон вилояти бошқармасининг расмий муносабати. https://t.me/qalqon_ortida/3508
“Ўзагроинспекция”нинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-декабрдаги ПҚ-465-сон қарори талаблари асосида Инспекция ваколати доирасида Андижон вилоятидаги 4 минг 167 та ердан фойдаланувчи субъектларнинг 2 минг 159 гектар дала чети ер майдонларига сифатли кўчат ва ҳосилдор уруғликлар экиш бўйича огоҳлантириш хатлари, шунингдек, уруғликлар ва кўчатларни етиштирувчи ва етказиб берувчи 22 нафар субъектларга сифатли кўчат ва ҳосилдор уруғликларни реализация қилиниши тўғрисида “Огоҳлантириш” хатлари киритилди.
Булардан ташқари, дала четига экин экилишига киришмаган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик субъектлари бўйича маҳаллий ҳокимликлар ҳамда соҳага масъул ташкилотларга 24 та тақдимномалар киритилди.
Юқоридагиларга кўра, Инспекция ПҚ-465-сон қарор талабларини бажаришда ваколати доирасида фаолиятини амалга ошираётганлиги маълум қилинади.