Ру Ўз O`z En

Уруғлик пахта майдонларида белгиланган агротехник тадбирлар ўтказилмоқда

25 Июля 2022 2147

Бугунги кунда, республика бўйича 102 минг 749 гектар майдонларда эртапишар, ўртапишар ва ингичка толали ғўза навларидан уруғлик пахта етиштириш мақсадида агротехник тадбирлар ўтказилмоқда. Айни пайтда уруғлик пахта майдонларининг қатор ораларига ишлов бериш, минерал ўғитлар билан 3-озиқлантириш, ғўзани 2-суғориш каби кечиктириб бўлмайдиган илмий асосланган агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Инспекция томонидан Республика бўйича ўтказилаётган мониторинглар давомида  бугунги кунда уруғлик пахта майдонларининг 2 минг 789 гектари (2,7 %) 3-4 кўсак, 58 минг 143 гектари (56,6 %) 5-6 кўсак, 41 минг 816 гектари (40,7 %) 7-8 кўсаклаш фазаларида ривожланаётганлиги маълум бўлди.

Маълумки, шу билан бирга қатор орасига ишлов бериш ишларининг ўз вақтида бажарилиши ўрганилганда, бугунги кунда 7,3 маротаба культивация қилинганлигини аниқланди. Шунингдек уруғлик пахта майдонларида 1- суғориш ишлари якунланиб, ҳозирда 74 минг 509 гектар (72,5%) майдонда 2-суғориш ишлари амалга оширилмоқда.

Айни пайтда уруғлик майдонларини минерал ўғитлар билан 3-озиқлантириш ишлари 96 минг 180 гектар ёки 93,6 фоиз майдонда амалга оширилган.

Пахтадан мўл ҳосил олишда ўз муддатларида чилпиш ишларининг ўтказилиши муҳим омил саналади ва шу орқали юқори ва сифатли ҳосил етиштирилиши мумкин бўлади.

Ҳозирда авлодли уруғлик етиштириладиган ва ривожи яхши бўлган 19 минг 39 гектар (18,5 %) уруғлик майдонларда ўртача 9-10 тадан, 38 минг 281 гектар (37,3 %) майдонларда ўртача 11-12 тадан, 31 минг 698 гектар (30,8 %) майдонларда ўртача 13-14 тадан, 13 минг 732 гектар (13,4 %) майдонларда ўртача 15-16 тадан ҳосил шохлари шаклланган.

Бундан ташқари, яхши парвариш қилинган уруғлик майдонларда ғўзанинг ён шохларини чилпиш ишлари аксар ҳудудларда хусусан, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятларида бошлаб юборилди.

Республика бўйича чилпиш мумкин бўлган 62 минг 333 гектар майдоннинг 59 минг 92 гектарида ушбу тадбир амалга оширилди.

Юқоридаги агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши уруғлик майдонларнинг бир хилда ривожланишини таъминлаб, кўзланган ҳосилни олиш имкониятларини янада оширади.

Бу борада Инспекция томонидан тизимли назорат ўрнатилган бўлиб, соҳада июн ойида жами 716 та назорат тадбирлари ўтказилиб, шундан текширишлар сони 12 тани, мониторинг ўрганишлар 704 тани, аниқланган қонунбузилишлар 590 тани ташкил қилди.

Ўтказилган назорат тадбирлари натижалари юзасидан соҳага алоқадор корхона ва ташкилотларга 22 та тақдимнома ва 559 та ёзма кўрсатмалар киритилган бўлиб, 5 та материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Шунингдек, мансабдор шахсларга нисбатан 9 та маъмурий қарорлар қабул қилиниб, ушбу соҳада ишни тўғри ташкил этиш мақсадида 528 та жисмоний ва юридик шахслар огоҳлантирилди.

Уруғчилик хўжаликларида илмий асосланган агротехник тадбирларни ўз вақтида  амалга оширилиши юзасидан “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан профилактика ва назорат тадбирлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Н.Исмаилов — Агроинспекциянинг Уруғлик пахта хом ашёси чигити етиштирилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи.

Б.Усмонов — Агроинспекциянинг Уруғлик пахта хом ашёси чигити етиштирилишини назорат қилиш бўлими катта инспектори.

Text to speech