Ру Ўз O`z En

Атамалар луғати

Сайт (веб-сайт, Интернет-сайт) – доимий равишда Интернетга уланган махсус компютерларда (веб-серверларда) жойлаштирилган маълумотларга (веб-саҳифаларга) эга файллар тўплами. Шу сабабли, интернетга кириш имконига эга бўлган ҳар бир киши учун мавжуд.

 

Бош саҳифа – веб-сайтнинг бош саҳифаси.

 

Бошқарма ва бўлинмалари – “Ўзагроинспекция” ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари бўлинмалари рўйхати.

 

Очиқ маълумотлар – муаллифлик ҳуқуқи, патентлар ва бошқа назорат механизмларининг чекловларисиз машинада ўқиладиган фойдаланиш ва кейинги нашр қилиш учун маълум маълумотларга эркин кириш имкониятини акс эттирувчи тушунча.

 

Фуқароларнинг мурожаатлари – мурожаатингизни Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг виртуал қабулхонаси pm.gov.uz орқали қолдиришингиз мумкин.

 

FAQs (тез-тез сўраладиган саволлар) – фойдаланувчиларнинг тез-тез сўраладиган саволларига жавоблар рўйхати.
 

Ишонч телефони – фуқароларнинг телефон орқали мурожаатларини тун-у кун ва узлуксиз қабул қилиш.

 

Сайтнинг мобил версияси – агар сиз мобил телефондан фойдаланаётган бўлсангиз ва сайтнинг ўзи буни аниқламаган бўлса, унда сиз сайтнинг мобил версияси  agroinspeksiya.uz га ўтишингиз мумкин.

 

Инспекция- муайян соҳа қарамоғидаги органлар ва шахслар фаолиятининг тўғрилигини назорат қилувчи ва текширувчи тизим.

 

Инспектор- муайян соҳага қарашли орган ва шахслар фаолиятининг тўғрилигини ёки мавжуд қонунларнинг амалга оширилишини назорат қилувчи мансабдор шахс.

 

Хўжалик юритувчи субъект- мулк шаклидан қатъий назар, корхоналар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар.

 

Тадбиркорлик субъекти- Белгиланган тартибда давлат рўйхтидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат – бу қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда қабул қилинган, қонун ҳужжатлари нормаларини умумий мажбурий давлат қоидалари сифатида белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech