Ишга қабул қилиш тартиби ва яратилган шароитлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бўш иш ўринларига таклиф қилади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси тизимига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” Қонуни ҳамда Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 октябрдаги ПФ–5843-сон Фармони талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тизимидаги бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) тўғрисидаги маълумотлар:
- “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (vacancy.argos.uz) дастурий-аппарат комплексига;
- Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг расмий веб-сайтига ва ижтимоий тармоқлардаги эълон саҳифаларига жойлаштирилади.
Ёши, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва мансаб мавқейидан қатъий назар, ўзларининг касбий, ишбилармонлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлар ҳамда маълумот даражасига эга, шуниндек, давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш ҳуқуқи қонунчилик билан чекланмаган ва тегишли лавозимни эгаллаш учун малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тизимига очиқ мустақил танлов орқали ишга қабул қилинади.
Бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар)га ишга кириш учун танловда иштирок этиш:
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://data.egov.uz/author/report/6111121adb32b99538e0822c) орқали амалга оширилади.
Қўшимча маълумот олиш учун телефонлар:
(71) 202-12-06 (110)
(71) 202-ʼ12-26 (115)
Инспекция тизимидаги лавозимлар учун белгиланган малака талаблари билан танишиш