Ру Ўз O`z En

Коррупцияга оид тадбирлар

2023 йил Инспекция Аттестация комиссияси фаолияти таҳлили


Инспекция бошлиғи томонидан 2023 йил 24 февралда тасдиқланган «Ўзагроинспекция» тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг 3-банди кўра, Инспекция ходимларини, белгиланган тартиб асосида тадбиркорлик субъектларини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома олиш учун аттестациядан ўтказиш ва натижалари ҳақида ахборот киритиб бориш белгиланган.

Шунга кўра, Инспекция аттестация комиссияси фаолияти ва аттестация натижалари 2023 йил давомида жамоатчиликка етказилиб, маълумотлар бериб борилди.

Хусусан, 2023 йил ҳар чоракда ўтказилган аттестация натижалари таҳлил этилганда, Инспекция аттестация комиссияси томонидан ўтган йилда жами 1 минг 55 нафар ходимлар аттестациядан ўтказилган бўлиб, шундан 965 нафар ходимлар аттестациядан мувафақиятли ўтган ва 48 нафар ходимлар аттестацияга узрли сабабларга кўра кел олмаганлиги сабабли аттестациядан ўта олмаган. Шунингдек,  39 нафар ходимлар комиссия хулосасига кўра текширишга лойиқ эмас деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, Аттестация комиссияси хулосасига кўра, аттестациядан ўтган "Ўзагроинспекция" ходимларига махсус гувоҳнома асосида белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларини текшириш ҳуқуқи берилади.

«Ўзагроинспекция» Ахборот хизмати

 

Янгиликлар 24 | Коррупция - тараққиётимизга таҳдид.

Агроинспекцияда ўтказилган тарғибот тадбири шу мавзуга бағишланди.




10 декабрь (1992 йил)

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун (http://lex.uz/docs/38608) қабул қилинган.

Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.



9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” (Интернатионал Дай Агаинст Сорруптион) сифатида нишонлаб келинмоқда.

2003 йил 9 декабрь куни Мерида (Мексика) шаҳрида Бирлашган Миллатлар ташкилоти ташаббуси билан Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро конвенция имзоланган.

Бош Ассамблея резолюциясида айтилишича, бу кунни белгилашдан мақсад, коррупция муаммосининг туб моҳиятини тушуниб етиш ва коррупция билан курашиш ҳамда уни олдини олишдан иборатдир.





Инспекцияда коррупцияга қарши муросасизликни шакллантиришга қаратилган семинар ташкил этилди
Бугун- 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

    

    

    


      



Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Инспекциянинг расмий телеграм ижтимоий тармоғидаги каналида «Ўзагроинспекция» тизимида фаолият кўрсатаётган барча даражадаги ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишлар юзасидан аноним сўровнома ўтказилди. 




«Ўзагроинспекция» қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасида коррупцияга қарши курашиш юзасидан тадбир бўлиб ўтди

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда «Адолат» социал-демократик партияси вакиллари иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари”  мавзусида семинар ўтказилди.

Ушбу тадбирда Марказ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, мутахассис ходимлари ҳамда «ЗООМ» платформаси орқали ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар.

 

     

     

          

 

     

 

     

 

   

 

Бугунги кунда Инспекцияга ишга қабул қилинган ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва уларни қонун ҳужжатларига ҳамда ички ҳужжатларига риоя қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида “Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тизимида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган асосий талаблар ва тамойилларни белгилаш тўғрисида”ги буйруққа асосан коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитиб борилмоқда.  01.11.2023



    

     

   

Text to speech