Ру Ўз O`z En

 Наслчилик ишлари чорвачилик келажагининг пойдеворидир

14 Август 2023 1208

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 12 июльдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ишлаб чиқаришни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўғрилаш тўғрисида”575-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-4254-сонли Қарорлар ижросини таъминлаш Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси Ғаллаорол туман бўлими бош мутахассиси A.Abdurashidov тумандаги «Рохат» фермер хўжалигида наслли қорамолларни сунъий уруғлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар устидан назоратни олиб бориш борди.

Хусусан, туман бўйича 2023- йил учун жами 3,2 минг доза наслли буқа уруғлари келтирилган бўлиб, шундан, бугунги кунга қадар 2 135 бош сигир ва қочириш ёшидаги ғунажинлар сунъий уруғлантирилган.

Жумладан, «Роҳат» фермер хўжалигининг швис зотига мансуб 8 бош наслли қора моллари ҳудудга бириктирилган наслли буқа уруғи билан сунъий уруғлантирилди.

Сунъий уруғлантиришнинг афзаллиги

Табиий йўл билан бир бош буқа йил давомида 50-70 бош сигирларни уруғлантириши мумкин ва албатта олинган авлодларининг жинси шартли равишда 50:50 нисбатда бўлади.

Сунъий уруғлантириш учун бир бош наслли буқадан ҳаёти давомида 100 минг дозадан ортиқ уруғ олинса, бундан камида 40 минг бош наслли бузоқ олиш мумкин, улардан 20 минг боши (50%) урғочи бўлса, кейинчалик улар сигир бўлиб, подани тўлдиришга асос бўлади.

Бундан ташқари, ушбу қарорлар билан ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳаси зиммасига:

- чорвачиликда сунъий уруғлантириш, наслчилик-селекция ишларини ташкил этиш ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш;

- ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги ва ўз ваколатига кирадиган бошқа масалаларга доир ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

- қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича жойлаштириш режаларининг бажарилишини ўрганиш каби вазифалар юклатилган бўлиб ўз навбатида бунга мутаносиб Инспекцияга уларнинг назоратини амалга ошириш вазифалари юклатилган.

Бугунги кунда, «Ўзагроинспекция»нинг туман бўлимининг соҳага масъул мутахассиси туманда соҳага масъул мутасадди ташкилотларнинг мутахассислари билан биргаликда олиб бораётган саъй-ҳаракатлари натижасида туманда наслдор бузоқлар олиш, уларни кўпайтириш ва парвариш қилиш ишлари тўғри йўлга қўйилган.

«Ўзагроинспекция»нинг Ғаллаорол туман бўлими бош мутахассиси А. Абдурашидов

Text to speech