Ру Ўз O`z En

Ғўза майдонларида чилпиш ишлари Инспекция томонидан мониторинг қилинмоқда

3 Август 2023 1555

Республикада 2023 йил ҳосили учун 1 млн. 12 минг 436 гектар ер майдонида ғўза парвариш қилинмоқда.   Жорий йилнинг 3-август ҳолатига Республика ҳудудларида парвариш қилинаётган ғўза майдонларининг 50 минг гектари ёки 5 фоизи 5-6 кўсак, 221 минг гектари ёки 22 фоизи 7-8 кўсак, 538 минг гектари ёки 35 фоизи 9-10 кўсак ҳамда 382 минг гектари ёки 38 фоизи 11-12 кўсак фазасида ривожланмоқда.

Шу билан бирга, мавсум бошидан буён ғўза майдонларида 2,9 марта суғориш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, ғўза қатор ораларига ишлов бериш учун жорий йилда Республика ҳудудларидан 19 минг 702 дона культиваторлар жалб қилиниб, бугунги кунгача ушбу тадбир 7,8 марта амалга оширилди.

Шунингдек, жойларда бугунги кун ҳолатига 972 минг гектар ёки 96 фоиз ғўза майдонларида чилпиш (чеканка) ишлари амалга оширилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ушбу тадбир якунланган бўлса, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида 90-97 фоиз ғўза майдонларида чилпиш ишлари ўтказилди.

Шунингдек, Инспекция томонидан ғўза майдонларида чилпиш ишларини муддатида ва сифатли ўтказилиши бўйича жойларда мониторинг тадбирлари олиб бормоқда.

Ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида 1309 та фермер хўжаликларининг 10 минг 205 гектарида чилпиш ишлари кеч ёки сифатсиз амалга оширилганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, Инспекция томонидан агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича кунлик назорат ўрнатилиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича таъсир чоралар қўлланиб келинмоқда.

Жумладан, ҳудудлардаги мутахассислар томонидан Республикада мавсум давомида ғўза майдонларида назорат тадбирлари ўтказилиб, 15 минг 953 та фермер хўжаликларининг 131 минг 853 гектар майдонларда агротехник тадбирларни бажарилишида хато-камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Ғўза парваришида юқорида қайд этилган салбий ҳолатларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимликларига, соҳага алоқадор ташкилотларга 128 та тақдимнома, фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари раҳбарларига 12 782 та огоҳлантиришлар берилди.

 

Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими

 

Text to speech