Ру Ўз O`z En

194 та тадбиркорлик субъектларидан 24 тасида ун ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланган

17 Октябрь 2023 1236

Бу ҳақида АОКАда ташкил этилган брифингда “Ўзагроинспекция” бошлиғи матбуот котиби Х.Шадиева маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан ҳисобот даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Хусусан, қонун ва қонуности ҳужжатларга риоя қилиниши ва ижроси юзасидан Инспекция ходимлари томонидан 56 мингта мониторинглар ўтказилиб, ташкилот ва корхоналарга 46 минг 617 та огоҳномалар киритилди.

7 минг 889 та хўжалик юритувчи субъектларда профилактика тадбирлари ўтказилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, 17 минг 370 та текширишлар ўтказилган. бўлса шундан  457 таси тадиркорлик субъектарида Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш тартибида амалга оширилган

Текширишлар давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Инспекция ваколати доирасида ҳуқуқбузарларга нисбатан 6 минг 850 та ҳолатда маъмурий жарималар қўлланилган.

Шу билан бирга, 1 минг 726 та тақдимномалар тегишли ташкилот ва идораларга киритилди, 360 та материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида ёғ-мой корхоналарининг пахта техник чигитини тўлиқ технологик циклда мақсадли қайта ишлаганлиги ҳамда уларнинг маҳсулот сифатини тасдиқловчи гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга эканлиги устидан назорат амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, 2023-йил январь-сентябрь ҳолатига жами 28 та корхоналарда текширишлар ўтказилган бўлиб улардан 25 та корхона  қонунчилик талабларга мувофиқ фаолият юритаётганлиги,  3 та корхона фаолияти эса белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланган.

Худди шунингдек, 194 та тадбиркорлик субъектларида ун ишлаб чиқариш қувватлари мавжудлиги ва технологик жараёнлар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ўрганилиб, шундан 24 таси амалдаги тартибларга жавоб бермаслиги аниқланди ва тегишли хулосалар расмийлаштирилди.

Инспекцияда Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини техник ҳолатини улардан фойдаланиш самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати устидан ҳам қатъий назорат олиб борилмоқда.

Хусусан, ўтказилган назорат тадбирлари ва мониторингларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан техник жиҳатдан фойдаланиш ва техника хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузилиши ҳолатлари бўйича жами 3 633 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Инспекциянинг “Техникалар ҳисоби” ва “Тракторчи-машинист” ахборот тизимлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)га интеграция қилинди.

Натижада, жисмоний ва юридик шахсларга Инспекция томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларидан осон ва қулай фойдаланиш имконияти яратилди.

2023 йил 1 августдан бошлаб қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл- қурилиш техникаларини ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилотларида харидорларга сотилган янги техникалар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар билан бирга “Ўзагроинспекция”да рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган “Ҳисоб-маълумотнома” бериш амалиёти жорий этилди.

Жорий йилнинг январь-сентябр ойларида 28 минг  552 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, уларга давлат рўйҳатига олинганлиги тўғрисида 39 минг 762 дона техник паспорт ва 23 401 дона давлат рақам белгиси ҳамда 5 минг 743 дона техник гувоҳнома расмийлаштириб берилган.

Жами  206 минг 803 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари йиллик техник кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга 20 минг донадан отиқ тракторчи-машинист гувоҳномалари расмийлаштирилган.

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни  ижроси юзасидан «Ўзагроинспекция» марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимларига жами 686 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 512 таси кўриб чиқилиб, 192 таси қаноатлантирилган.

Шунингдек, «Ўзагроинспекция» томонидан жами 30 минг нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинган.

Инспекция фаолиятига доир амалга оширилаётган ўзгаришлар: Президентнинг жорий йил 10 июндаги  “Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-90-сонли Фармони ижроси таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилишда давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги вазифа ва функциялари Агроиинспекция тизимига ўтказилди.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech