Ру Ўз O`z En

2 июль – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун

2 Июль 2020 8642

Герб ҳар бир давлатнинг рамзи, халқнинг тимсолидир. Бугун Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби, расмий давлат рамзининг қабул қилинган куни! “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х-сессиясида қабул қилинган.

Давлат герби думалоқ кўринишга эга бўлиб, шаклнинг сўл томони ризқ-рўзимиз тимсоли — буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса ўзбекнинг донғини дунёга таратган бебаҳо бойлигимиз — чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган. Узоқдаги тоғлар ва дарёлар манзарасида гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради.

Гербнинг юқори қисмида эса Ўзбекистон озодлигининг рамзи сифатида саккизбурчак юлдуз, унинг ички қисмида яримой ва юлдуз маъноси мамлакат аҳолисининг кўп қисми ислом динига этиқод қилиши, марказида — бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган.

Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғини ифода этувчи чамбар тасмасига „Ўзбекистон“ деб ёзиб қўйилган.

Text to speech