Ру Ўз O`z En

20 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникаларига янги намунадаги ID (пластик) карталар берилди

21 Октябрь 2022 1893

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалик, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарорига (матнда қарор деб юритилади) асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Тошкент вилоят бошқармаси Техника ҳолатини назорат қилиш бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, вилоятнинг Бўка тумани “Мустақил Ўзбекистон” ва “Ровот” ҳудудларида, “Одил Ҳосият”, “Турдибоев Ҳолбой”, “Азиз Миржалол Агро”, “Шодион”, “Баҳор” ва “Тошқулова Феруза” фермер хўжаликлари раҳбарлари, ҳамда Бекобод тумани Деҳқонобод ҳудудида “Бойбўта”, “Олтин водий ишонч файз”, “Фирдавсбек Журатбек”, “Порлоқ қушчи обод” фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида аҳолига ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида Қарорнинг мазмун- моҳияти соддалаштирилган халқ тилида тушунтирилиб, тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалик, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарорининг 2-бандига асосан 2019 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бошлаб республика бўйича — тегишли равишда тракторчи-машинист гувоҳномасини расмийлаштиришда — тракторчи-машинист гувоҳномасининг, техникаларни рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда) — техник паспорт ва техник гувоҳноманинг янги намуналари берилади;

 2020 йил 1 март — 2020 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъий назар, эгаларининг аризасига кўра, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, олди-сотди, рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш даврида алмаштирилади;

 2021 йил 1 январь — 2022 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъий назар, мажбурий тартибда алмаштирилади;

 эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши тушунтириб борилмоқда.

 Олиб борилаётган тарғибот тадбирлари натижасида Тошкент вилояти бўйича 28 минг 318 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш машиналари, агрегатлари мавжуд бўлса, шундан, 21 минг 760 донаси қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ва 6 минг 558 донаси агрегатлар ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ушбу техникаларнинг барчаси электрон маълумотлар базасига киритилган. Бундан ташқари қарорга асосан вилоят бўйича жорий йилнинг сентябрь ойи ҳолатига 20 минг 547 дона техникаларнинг бирламчи ҳужжатлари яъни, техника рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги техник паспорт ва техник гувоҳномалар янги намунадаги ID (пластик) карталарга алмаштирилди. Шу билан бирга тракторчи машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ҳамда эски намунадаги тракторчи машинист гувоҳномасига эга бўлган тракторчи машинистларнинг 6440 тасига янги намунадаги ID (пластик) карта тракторчи машинист гувоҳномаси берилиши таъминланди.

 Шунингдек қарорнинг 1-боб, 6-банди кичик “а” қисмида ишлаб чиқарилган йилидан, фойдаланиш ёки фойдаланмаслик, яроқли ёки яроқсизлигидан қатъий назар, барча турдаги техникалар, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган техникалар — бир йилда бир марта мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказилиши белгиланган. Ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб вилоят бўйича жорий йил сентябрь ҳолатига 13 минг 610 донаси шундан, 10 минг 322 дона ўзи юрар ва 3 минг 288 дона қишлоқ хўжалиги техникалари мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказилди.

Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси Техника назорати бўлими ходимлари, ҳурматли фуқаролардан, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини эски намунадаги (қоғозли) бирламчи ҳужжатларини ва тракторчи машинист гувоҳномаларини йил якунига қадар янги намунадаги ID (пластик) карталарга алмаштиришни сўраб қолади ва қонунни билмасдан бузиш жавобгарликдан озод қилинмаслиги тўғрисида огоҳлантиради.

 

Р.Шерматов, “Ўзагроинспекция”нинг Тошкент вилоят бошқармаси Техника ҳолатини назорат қилиш бўлими бош инспектори 

 

 

Text to speech