Ру Ўз O`z En

Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Наманган Дон ва дуккакли илмий тадқиқот институти ”да  уруғлик пахта майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш бўйича кўргазмали ўқув-семинари ўтказилди

15 Август 2023 1510

Жорий йилда Наманган вилоятида жами 61 минг  гектардан зиёд  майдонда ғўза парваришланаётган бўлиб, ўтказилган тендер танловларида ғолиб чиққан  240 нафар фермер хўжалигининг 6 минг 428 гектар ерида уруғлик пахта етиштирилмоқда. Иқлим шароитига мос, серҳосил «Андижон-35»,     «С-6524», «С-8295», «Наманган-34», «Наманган-77», «Бухоро-102» ҳамда янги истиқболли ғўза навларининг юқори авлодли уруғликларини олиш режалаштирилган.

Ҳудудларда маҳаллий шароитларда яхши ҳосил бераётган навларни таҳлил қилиш, Супер элита ва элита уруғларини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, янги навларни яратиш, бу борада олимлар билан илмий ҳамкорликни янада кучайтириш борасида вилоятда тизимли ишлар олиб бориляпти. Вилоятда мазкур масала юзасида ўтказилган семинарда дала шароитида ғўза навдорлигини аниқлаш бўйича апробация ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, ғўза навларини тўғри жойлаштириш ва сифатли уруғлик жамғармасини яратишда ғўза апробациясининг мақсад ва вазифалари, уруғлик пахта майдонларида дала апробациясини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида ўтказилишини назорат қилиб бориш, уруғлик майдонларда апробация кўрикларини ўтказиш, навга хос бўлмаган ғўза тупларидан тозалаш, ҳосилини териб олиш тартиби ва яроқсиз деб топилган майдонлардан уруғлик пахта теришга йўл қўймаслик тўғрисида сўз юритилди. Тадбирда инспекция мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 641-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида уруғлик пахта майдонларида биринчи ҳосилни териб бўлмагунга қадар дефолиация қилиш ишларини ўтказмаслик белгилангани таъкидланди.

 

Text to speech