Ру Ўз O`z En

Уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш юзасидан мутахассисларнинг ўқув курси ташкил этилди

8 Май 2024 278

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан тасдиқланган “Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 25 апрелдаги “Уруғлик дон олиш учун экилган ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш тўғрисида”ги буйруқнинг 6-бандида ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказиш бўйича республикада кўргазмали ўқув-семинарлари ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасида жорий йилнинг 3 – 8 май кунлари шартнома асосида илк маротаба “Уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби” бўйича ўқув курси ташкил этилди.

Мазкур ўқув курсида назарий ва амалий ўқув машғулотлари амалдаги норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган ўқув- тематик дастурларга мувофиқ машғулотлар амалга оширилди.

Ўқув курсида машғулотлар кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар томонидан ўтказилиб, курс якуни билан тингловчиларга махсус гувоҳномалар тақдим этилди.

Text to speech