Ру Ўз O`z En

Бошоқли дон ҳосили ўрим-йиғим мавсуми сифатли ўтказилмоқда

2 Август 2023 1874

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023  йил  3 июндаги “2023  йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора -тадбирлари тўғрисида”ги 227 сонли қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2023 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан жами 2 млн 565 минг тонна буғдойни, 1млн 283 минг тонна товар буғдойни давлат ресурси сифатида ҳамда 240 минг 450 тонна уруғлик буғдой ва 1 млн. 41 минг 550 тоннасини фермер хўжаликлари ва бошқа ғалла етиштирувчилар томонидан кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун вақтинчалик сақланади ва биржа савдолари орқали сотилиши кўрсатилган.

 

Навоий вилоятида 2023 йил ҳосили учун 946 та ғалла етиштирувчи хўжаликлар томонидан жами 38 минг 39 гектар ер майдонларга бошоқли дон экилган бўлиб, шундан 2 минг 393 гектар ер майдонга уруғлик ғалла экилган. Дон корхоналари билан давлатга жами 95 минг тонна буғдой донлари, шундан 47 минг тонна давлат жамғарма ҳисобига, 39 минг 200 тонна вақтинчалик сақлашга ва 8 минг 800 тонна уруғлик буғдой донлари қабул қилиш режалаштирилган.

Қарорда белгиланганидек, давлат ресурси сифатида ҳамда вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдойнинг сифати, сақланиши ҳамда харидорларга юклаб жўнатилишида товар буғдойнинг сифати бўйича назорат Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга ошириш юклатилган.

Шунга кўра, Инспекция бошлиғининг 2023 йил 8 июнда ум-10-23 сонли буйруғи қабул қилиниб, буйруқда 2023 йил ҳосили учун экилган бошоқли донни ўз вақтида сифатли ўриб-йиғиб олишни уюшқоқлик билан ташкил этиш ва амалга ошириладиган ишларни назорат қилиш мақсадида, республика, вилоят ва туман ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

Ҳар бир дон қабул қилиш шохобчаларига туман пахта хом-ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни назорат қилиш бош мутахассислари бириктирилди. Дон шахобча лабораторияларида дон таҳлилларини шаффоф ўтказилиши ва донни қабул қилиш жараёнида низоли ҳолатлар мутахассислар томонидан жойида тезкор ҳал қилиниб, автомашиналарни асоссиз тўхтаб қолиш ҳолатлари олди олинди.

Навоий вилояти бўйича жами қабул қилинган буғдой донлари 95 минг 398 тонна, шундан 92 минг 48 тонна уруғлик донлар, 86 минг 150 тонна соф вазндаги товар буғдой донлари, шундан 47 минг тонна жамғарма ҳисобига ва 39 минг 150 тонна вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган донлар юқори синфларга қабул қилинди, доннинг сифати бўйича 0,02 фоиз чегирма ва 0,34 фоиз устамалар қўлланишига эришилди.

Бугунги кунда жамғарма ҳисобига қабул қилинган очиқ майдондаги бошоқли донлар ортиқча нобудгарчиликларни олдини олиш ва ёғингарчиликка қолдирмасдан бош корхона ёпиқ сиғимларига киритилиши ташкил этилган. Вақтинчалик қабул қилинган буғдой донлари биржа савдолари орқали сотилиб, шохобчалардан чиқим қилинмоқда.

Вилоят бўйича 8 та дон қабул қилиш лабораториялари мавжуд бўлиб, шундан       6 таси «Навоийдонмаҳсулотлари» АЖ ва 2 тасиҚизилтепа ун заводи” ва унинг шохобчаларига тўғри келади.

«Ўзагроинспекция» томонидан буғдойнинг сифати бўйича фермер томонидан низоли ҳолатлар келиб чиқмаслиги юзасидан назоратни олиб боришади. Хусусан, дон қабул қилиш шохобчаларида буғдой 8 турдаги лаборатория таҳлилларидан ўтказилади.

Мазкур жараённинг шаффоф ва адолатли ўтказилиши дон қабул қилиш шохобчаларига бириктирилган инспекция ходими назоратида бўлади. Доннинг миқдори, сифати ва синфи тўғри аниқланиши устидан тўлиқ назорат олиб борилади.

Бундан ташқари, «Навоийдонмаҳсулотлари» акционерлик жамиятида 2 та уруғчилик цехи мавжуд. 1-уруғлик цехига 6 минг 11 тонна, 2-уруғлик цехига 3 минг 748 тонна уруғлик материаллар қабул қилиниши режалаштирилган. Уруғлик материалларни навма-нав жойлаштириш бўйича майдонлар блоклар билан чегараланган. Супер элита навларини қопларда қабул қилиш учун алоҳида ёпиқ сиғимлар ташкил этилган. Ҳар иккала цех ҳам қоплар билан тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари қадоқлаш жараёнида ишлатиладиган ёрлиқларга буюртмалар берилган.

Шу билан бирга, «Навоийдонмаҳсулотлари»АЖ элеваторларида 2 та автоағдаргич, шохобчаларида эса 16 та кўчма узатувчи траспортёрлар ва “Қизилтепа ун заводи”да 11 та траспортёрлар шай ҳолатга келтирилган.

Шу билан бир қаторда вилоятда ташкил этилган 8 та дон кластерларида ҳам донни қабул қилишга тайёргарлик ишлари тўлиқ амалга оширилган. Дон кластерлари автомобиль тарози, лаборатория, очиқ майдон, ёпиқ сиғимлари тайёргарлигини шай ҳолатга келтириш ва камчиликларни тез орада бартараф этиш бўйича кластер раҳбарларига Агроинспекция томонидан ёзма кўрсатмалар берилди.

Уруғлик учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилиш кўзда тутилган. Фермер ва ғаллачилик кластерларидан тижорат вакилида вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган товар буғдой 2023 йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари орқали сотилади.

 

 

 

Text to speech