Ру Ўз O`z En

Бухоро вилоятида балиқчилик соҳаси ривожлантирилмоқда, бу борадаги ишлар Агроинспекция назоратида

18 Апрель 2023 1660

Республикамизда балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш, балиқ маҳсулотлари турларини кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш, мавжуд ҳавзалар имкониятларидан самарали фойдаланиш, интенсив технологиялар асосида балиқ етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда балиқчилик хўжаликларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш, аҳолини сифатли балиқ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш бўйича бир қаторлар ишлар амалга оширилмоқда.

Биргина Бухоро вилоятида  2023-йилнинг 1-апрель ҳолатига, жами 349 та балиқчилик субъектлари фаолият кўрсатиб, уларга ажратиб берилган умумий ер майдони 34 минг 539 гектарни ташкил этмоқда.

Жумладан, 8 та табиий сув ҳавзалари 32 минг 81 гектарни, шундан, 27,7 минг гектар сувли майдон ва 1 минг 225 гектар сунъий сув ҳавза балиқчилик хўжаликлари фаолият юритмоқда.

Бундан ташқари, вилоятда табиий кўлларда ҳам балиқлар парваришланмоқда.

Хусусан, вилоятда 15 та балиқчилик хўжаликларига 8 та табиий кўл мавжуд бўлиб, уларда жами 27 минг 738 гектар сувли майдонлар балиқ овлаш учун бириктириб берилган.

Ҳукуматнинг 2017-йил 7-августдаги “Табиий сув ҳавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш ва балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 593-сонли қарорига асосан, табиий сув ҳавзаларида тендер танловлари ўтказиш тартиби белгиланган.

Мазкур қарорга асосан, 2018 йил 9 январда вилоятдаги барча табиий сув ҳавзалари бўйича тендер танловлари ўтказилиб мавжуд 8 та табиий кўллар 15 та ижарачиларга 10 йил муддатга ижара шартномаси асосида ижарага берилган.

Бугунги кунга, “Ўзагроинспекциянинг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан профилактика ва мониторинг тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йил январ-март ойларида жами 152 та профилактика ва мониторинг тадбирлари ўтказилди, шундан, 72 та огоҳнома ва 143 та ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда 1 та ҳолатда аниқланган қонунбузилишлар, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Text to speech