Ру Ўз O`z En

Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватланиши аҳолини иш билан таъминлашда муҳим омилдир

24 Июнь 2020 2290

Чорвачилик соҳасига ҳам субсидия ажратиш тизимини йўлга қўйилаётганлиги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аҳолининг меҳнатга бўлган муносабатини яхшилаш имконини бермоқда.

Бу каби чора-тадбирлар айниқса, пандемия шароитида аҳолининг ишсиз қолган қатламини иш билан банд этиш, ишбилармонликнинг қонуний  фаолиятини амалга оширган ҳолда ночорлик ва камбағалликдан чиқиш йўлларини очиб беряпти.

Давлат раҳбарининг жорий йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб қуватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4576-сонли қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 280-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан чорвачилик субъектларига субсидияларни ажратилишини таъминлаш юзасидан “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича” туман ва вилоят комиссиялари таркибига Инспекция раҳбар-мутахассисларининг киритилганлиги эса мазкур тадбирларни белгиланган тартиб-тамойилларга асосланган ҳолда амалга оширилишини тақозо этади.

Шу нуқтаи назардан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳам бу борада амалга оширадиган чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Давлат томонидан чорвачилик хўжаликларига берилаётган субсидиялар ҳам паррандачилик, ҳам чорвачилик соҳаларини ривожлантириш мумкин.

Белгиланган тартибга кўра:

республика ҳудудида фаолият юритаётган наслчилик хўжаликларидан сотиб олинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 1 миллион сўм миқдорида;

хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида;

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга:

интенсив усулда етиштирилган бир тонна балиқ маҳсулоти учун
1 миллион сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган 1 дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатларининг 50 фоизи миқдорида;

“Паррандасаноат” уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 9 минг сўмини қоплаш учун давлат томонидан субсидия ажратилади.

Белгиланган тартибга кўра, субсидия олувчи туман комиссиясига ариза билан мурожаат этади.

Туман комиссияси аризани кўриб чиқиб, субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

Субсидия ажратиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда бу ҳақда субсидия олувчи хулоса қабул қилинган куни хабардор қилинади.

Туман комиссияси томонидан ариза нусхаси, унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия ажратиш тўғрисидаги хулоса вилоят комиссиясига тақдим этилади.

Вилоят комиссияси ўз навбатидан ҳужжатларни 2 иш кунида "Ўзбекчорванасл" агентлигига юборади.

Агентлик томонидан ҳужжатлар кўриб чиқилади ва субсидия маблағлари субсидия олувчиларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварақларига ўтказиб берилади.

Text to speech