Ру Ўз O`z En

Назорат: чигит экилган майдонларда агротехник тадбирлар

6 Май 2024 296

Жорий йилда Республика ҳудудларида 2024-йил пахта ҳосили учун 1 млн. 12 минг 445 гектар майдонда чигит экиш ишларини амалга оширилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда ҳудудларда чигит экиш ишлари қарийб ниҳоясига етказилди, шунингдек пахтадан юқори ҳосил олиб, самарали даромадни ўйлаган фермер хўжаликлари ҳозирда чигит экилган майдонларнинг қатор орасига биринчи ишлов бериш ва бошқа агротехник тадбирларга киришиб кетди.

Ўзагроинспекция” томонидан ҳудудларида чигит экилган майдонларда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши бўйича назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда чигит экилган майдонларнинг 899 минг гектари ёки 89 фоизида чигит униб чиққан бўлиб, шундан, 121 минг гектар майдонларда 25 фоиз, 181 минг гектарда 50 фоиз, 267 минг гектарида 75 фоиз ва 329 минг гектарда тўлиқ яъни 100 фоиз ниҳоллар униб чиққанлиги маълум бўлди.

Ҳудудларда чигит униб чиққан майдонларнинг қатор ораларига биринчи ишлов бериш тадбирларини амалга ошириш мақсадида 19 минг 107 дона култиваторлар жалб қилиниб, бугунгача 818 минг гектар ёки 81 фоизи майдонларда биринчи куливатсия ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, Республикада 249 минг (25%) майдонда яганалаш, 375 минг ёки 37 фоиз майдонда чопиқ қилиш, 32 минг гектар майдонда чуқур юмшатиш ишлари ўтказилганлиги маълум бўлди.

Ўзагроинспекциянинг томонидан, мавсум давомида ҳудудларда чигит экилган майдонларда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши назоратга олиб борилади.

 

Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими

Text to speech